Ўзбекистон

Ўзбекистон Беларусдан 4 минг гектар экин майдонини ижарага олади

Ушбу ер майдонида минг бош қорамол парваришлаш режалаштирилган.

Ўзбекистон Беларусдан 4 минг гектар экин майдонини ижарага олади

Қашқадарё вилояти делегациясининг Беларусга амалга оширган ташрифи доирасида қатор муҳим иқтисодий ва гуманитар келишувларга эришилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ташриф давомида Ўзбекистон вакиллари Беларуснинг Витебск вилоятида жойлашган Браслав, Шумилин, Постав каби ҳудудлардаги чорвачилик комплекслари ҳамда савдо объектлари фаолияти билан танишган. Шунингдек, Витебск вилояти ижроия қўмитаси раҳбарияти билан ўтказилган учрашувларда иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўшма ишлаб чиқариш занжирларини шакллантириш масалалари муҳокама қилинган.

 

Ташриф доирасида “Асл Юксалиш Савдо” ва “Муборак қоракўлчилик” корхоналари ҳамда Шумилин туманидаги “Сиротинский” чорвачилик фермаси вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.

 

Эришилган келишувларга кўра, Ўзбекистон томони Беларус ҳудудида 4 минг гектар экин майдонини узоқ муддатли ижарага олади. Ушбу ер майдонида йирик аграр лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, унинг биринчи босқичида 1 минг бош қорамол парваришлаш кўзда тутилган.

 

Шу билан бирга, экспорт йўналишида ҳам сезиларли натижаларга эришилди. Жумладан, “Асл Юксалиш Савдо” корхонаси Беларуснинг йирик савдо тармоқларидан бири — “Доброном” ёпиқ акциядорлик жамияти билан шартнома имзолади.

 

Ушбу шартномага мувофиқ, Ўзбекистондан Беларусга ҳар йили 60 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилади. Экспорт таркибига қуруқ мевалар, дуккакли экинлар, полиз маҳсулотлари ҳамда узум киритилади.

 

Иқтисодий ҳамкорлик билан бир қаторда, гуманитар алоқаларни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, туристик соҳада ҳамкорликни кучайтириш мақсадида икки мамлакат туризм вакиллари учун ўзаро танишув сафарларини ташкил этишга келишиб олинди.

 

Шунингдек, Беларус Касаба уюшмалари федерацияси раҳбари Юрий Сенко билан ўтказилган учрашувда Қашқадарё вилояти театри жамоасининг Минск саҳналарида спектакллар намойиш этиши ташаббуси қўллаб-қувватланди.

custom img

«Карвон» бозори ёнмоқда: қутқарувчилар воқеа жойида

Ҳозирда ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

custom img

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

custom img

Маҳкумларни ватанига ўтказиш: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги битим ратификация қилинади

Битимга кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумлар жазонинг қолган қисмини фуқароси бўлган давлатда ўташи учун ўтказилиши мумкин.

custom img

Ўгай қизини ўлдирди: Қашқадарёда 4 ёшли қиз ўгай онаси уриши оқибатида вафот этди

Бош қисмидан жиддий жароҳат олган қизалоқнинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва у шу куни ҳаётдан кўз юмган.

custom img

Янгиҳаётда қурилаётган масжидда ёнғин: қутқарувчилар етиб борди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Қалбаки пуллар ва “босмахона”: Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди

Пуллар тайёрлаб сотганликда гумонланган икки шахс ушланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"