Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади

2030 йилгача коммунал инфратузилмани янада ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини 18 апрел — уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан самимий табриклади.

 

Давлат раҳбари табригида коммунал соҳа ходимларининг фидокорона меҳнати мамлакатимиз аҳолисининг фаровон ҳаётини таъминлаш, шаҳар ва қишлоқларда замонавий инфратузилма яратиш ҳамда қулай яшаш шароитларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди.

 

Президент сўзларига кўра, сўнгги йилларда мамлакатимизда уй-жой коммунал хўжалиги тизимини модернизация қилиш, бошқарув тизимини такомиллаштириш ва хизматлар сифатини ошириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, илғор халқаро тажрибалар асосида бошқарув сервис компаниялари ташкил этилиб, уларнинг фаолияти учун зарур ҳуқуқий ва ташкилий шароитлар яратилган.

 

Бугунги кунда мамлакатдаги 45 мингдан ортиқ кўп қаватли уйларнинг 90 фоиздан ортиғига 1 мингдан зиёд бошқарув ташкилотлари хизмат кўрсатмоқда.

Сўнгги 9 йил давомида 3,7 триллион сўмлик маблағлар ҳисобидан 51 мингга яқин уй-жой таъмирланди, 3,5 мингдан ортиқ лифт замонавий янгисига алмаштирилди.

 

Шунингдек, соҳада рақамлаштириш жараёнлари жадал давом этмоқда. Натижада 42 мингга яқин кўп қаватли уй ва 1,5 миллиондан ортиқ мулкдор “Менинг уйим” биллинг тизимида рўйхатга олинди. Бу эса бошқарув ташкилотлари фаолиятини шаффоф кузатиш ва баҳолаш имконини бермоқда.

 

Коммунал инфратузилмани ривожлантириш йўналишида ҳам катта натижаларга эришилди. Жумладан, 3 400 та ичимлик ва оқова сув иншооти ҳамда 42 минг километрдан ортиқ сув тармоқлари қурилди ва реконструкция қилинди. Натижада аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 2017 йилдаги 63 фоиздан бугунги кунда қарийб 83 фоизга етди.

 

Иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш доирасида 100 га яқин қозонхона ва 1 276 километр иссиқлик тармоқлари янгиланди ва таъмирланди. 3 800 дан ортиқ кўп қаватли уй ҳамда 371 та ижтимоий объект иссиқлик таъминоти тизимига уланди.

 

Давлат раҳбари келгусидаги устувор вазифаларга ҳам тўхталиб, 2030 йилгача аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 90 фоизга етказиш, 103 та янги қозонхона ва 1 600 километр иссиқлик тармоқларини барпо этиш ҳамда реконструкция қилиш режалаштирилганини таъкидлади. Шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида ва халқаро молия институтлари иштирокида 13 та йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.

 

Президент ўз табригида коммунал соҳа олдида турган улкан вазифаларни амалга оширишда соҳа ходимларининг билим ва тажрибаси, фидойилиги ва масъулияти ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини қайд этди.

 

Табрик якунида давлат раҳбари барча соҳа ходимларига сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, ишларида муваффақият ва юртимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссалари учун чуқур миннатдорлик билдирди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"