Ўзбекистон

"Акамнинг шунча йил йиққан обрўсига путур етказдим"

ППХ ходимига мушт туширган ҳайдовчи узр сўради.

"Акамнинг шунча йил йиққан обрўсига путур етказдим"

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ППХ ходимига қўл кўтарган маст ҳайдовчи қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, барчадан кечирим сўради

 

Аввалроқ Тошкент шаҳрида маст ҳолда автомобиль бошқариб, йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлган фуқаронинг ИИО ходимига қаршилик кўрсатиб қўл кўтаргани ҳақида хабар берилганди

 

Мазкур воқеадан сўнг ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ички ишлар тизимида ишловчи акаси воқеага аралашишга урингани учун ишдан олинган.

 

“Спиртли ичимлик истеъмол қилганим сабабли гап талашдик. Кейин шу пост-патруль хизматлари ходимлари етиб келиб, ўзаро жанжаллашиб қолдик. Шундан сўнг кайфда қўл кўтариб юбордим. Қилган ишимдан мингдан-минг афсусдаман, кечиришларингизни сўрайман. Барчадан узр сўрайман. Транспорт ҳодисаси содир қилиб қўйганимда, мени деб бошқалар жабр кўриши мумкин эди. Акамнинг ҳам шунча йил ишлаб, йиққан обрўсига путур етказиб қўйдим. Ҳаммасига ўша спиртли ичимлик сабабчи экан. Бу ҳол бошқа қайтарилмайди. Қилган ишимдан пушаймонман”, деган Шерзод Пардаев.

 

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, 30 март куни тунги вақтда Яшнобод туманида Malibu ва Leapmotor русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув юз берган. Воқеа ҳақда Leapmotor ҳайдовчиси хабар бергач, ЙПХ ҳодимлари ҳодиса жойига етиб келган.

 

ЙПХ ходимлари Malibu ҳайдовчисини алкотестер орқали текширувдан ўтказмоқчи бўлганда ҳайдовчи ходимларга қаршилик кўрсатиб улардан бирининг юзига икки марта мушт туширган.

 

Шундан сўнг ходимлар ўзлари ва атрофдагилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус воситалар қўллаб, уни зарарсизлантирган.

 

Кейин эса ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ҳамда 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қўлга олинган. Тергов давом этмоқда.

 

 

custom img

20–21 апрель кунлари Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши глобал форум бўлиб ўтади

Тадбир БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

custom img

Маданият ва санъат соҳаси бўйича 20–25 апрель кунлари очиқ мулоқотлар ўтказилади

Учрашувларда муаммолар, таклифлар ва янги ғоялар муҳокама қилинади.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари бепул санаторийларга юборилади

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар стипендияси нега оширилмаяпти?

Мазкур ҳолатга Олий таълим вазири изоҳ берди.

custom img

Ўзбекистон банк тизими активлари 932 трлн сўмдан ошди

Банкларнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,3 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн сўмга етган.

custom img

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб автомобиллар билан ЙТҲ содир этган.

custom img

Сурхондарёда медиа ҳафталик якунланди

Тадбир доирасида иштирокчилар ўртасида тажриба алмашуви йўлга қўйилиб, янги медиа лойиҳалар учун замин яратилди.

custom img

Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 миллиард сўм ажратилади

Маблағлар ҳокимлик ҳузуридаги шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

"Акамнинг шунча йил йиққан обрўсига путур етказдим"