Жиноят

Маст ҳолда ППХ ходимига мушт туширган фуқаро ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Маст ҳолда ППХ ходимига мушт туширган фуқаро ушланди

Тошкент шаҳрида маст ҳолда автомобиль бошқариб, йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлган фуқаронинг ИИО ходимига қаршилик кўрсатиб қўл кўтаргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, 30 март куни тунги вақтда Яшнобод туманида Malibu ва Leapmotor русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув юз берган. Воқеадан сўнг Leapmotor ҳайдовчиси 102 рақамига мурожаат қилиб, Malibu ҳайдовчиси авария содир этгани ва қўпол муомала қилганини билдирган.

 

Ҳодиса жойига етиб келган ЙПХ ходимлари Malibu ҳайдовчисини алкотестер орқали текширувдан ўтказмоқчи бўлган. Бироқ ҳайдовчи қонуний талабларга бўйсунмасдан, ходимларга фаол қаршилик кўрсатган ва улардан бирининг юзига икки марта мушт туширган.

 

Шундан сўнг ходимлар ўзлари ва атрофдагилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус воситалар қўллаб, уни зарарсизлантирган.

 

Ҳозирда қонунбузар процессуал тартибда ушланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ҳамда 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

Маст ҳолда ППХ ходимига мушт туширган фуқаро ушланди | Zamon.uz