Ўзбекистон

Барча давлат идораларида ҳафтада бир кун спорт куни бўлади

Ходимлари учун спорт зали ёки майдонча қурган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади.

Барча давлат идораларида ҳафтада бир кун спорт куни бўлади

 

Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Йиғилишда давлат бошқаруви органлари раҳбарлари спортни оммалаштиришда шахсий намуна кўрсатиши зарурлиги таъкидланди. Хусусан, ҳар бир вазир, тармоқ ва банк раҳбари, вилоят ҳамда туман ҳокимлари ходимларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шароит яратиши лозимлиги қайд этилди.

 

Шу мақсадда ҳафтада бир кун спорт куни сифатида белгиланиши ва бу кунда вазирлик, идора ҳамда ташкилотларда спорт машғулотлари ўтказилиши белгиланди. Агар муассасаларда спорт заллари мавжуд бўлмаса, спорт базалари ёки федерациялар билан шартномалар тузиш орқали машғулотларни ташкил этиш топширилди.

 

Бундан ташқари, камида тўртта спорт тури бўйича йилига икки маротаба мусобақалар ташкил этиш ҳамда ғолибларни муносиб рағбатлантириш вазифаси қўйилди.

 

Жорий йилдан бошлаб вазирликлар, тармоқлар, банклар ва ҳокимликлар ўртасида ҳар йили республика биринчиликларини ўтказиш ҳам режалаштирилмоқда.

 

Йиғилишда хусусий секторда ҳам оммавий спортни ривожлантириш бўйича қўшимча имкониятлар яратилиши қайд этилди. Жумладан, тадбиркорлар ўз ишчи-ходимлари учун спорт зали ёки спорт майдончаси қуриш ҳамда уларни жиҳозлаш учун сарфлаган харажатларини фойда солиғи базасидан чегириш имкониятига эга бўлади.

 

Шунингдек, бундай спорт инфратузилмасида фаолият юритадиган тренерлар учун даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади.

custom img

Ўзбекистон аэропортлари уч ойда қарийб 4 миллион йўловчига хизмат кўрсатди

Жорий йилнинг биринчи чорагида аэропортлар 30 мингдан ортиқ рейсни амалга оширди, асосий улуш халқаро қатновларга тўғри келди.

custom img

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Журналистлар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Янги келишув асосида оила ва хотин-қизлар масалаларини ОАВда кенг ёритиш, тренинглар ва медиа ташаббуслар амалга оширилади.

custom img

Жиззахда алиментдан қарздор ота машинасидан айрилди

Маълум бўлишича, эркак фарзандига алимент тўламай, автомашинасини яшириб келган.

custom img

“Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи” — ЖССТ раҳбари

Тошкент шаҳридаги Республика болалар онкологияси марказига ташрифи чоғида у “Замин” фондининг фаолиятини юқори баҳолади.

custom img

Миллий кино санъати саройи атрофидаги реклама баннерлари олиб ташланди

Тошкент шаҳрида маданий мерос объектлари ҳолати юзасидан кенг қамровли мониторинг бошланди.

custom img

Сирдарёда солиқ қарзи сабаб BYD хатланди

Маълум бўлишича, МЖЧ салкам 160 млн солиқ қарзини тўламаган.

custom img

Фарғонада эркак тўйда ароқ ичиб, правасидан айрилди

У маст ҳолда машина бошқарган ва 16,5 млн жарима тўлаган.

custom img

“Олтин қалам” ХХ Миллий мукофоти учун халқаро танлови эълон қилинди

Танловга ижодий ишлар жорий йил 22 майга қадар қабул қилинади

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"