Ўзбекистон

“Олтин қалам” ХХ Миллий мукофоти учун халқаро танлови эълон қилинди

Танловга ижодий ишлар жорий йил 22 майга қадар қабул қилинади

“Олтин қалам” ХХ Миллий мукофоти учун халқаро танлови эълон қилинди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онг-у тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида “Олтин қалам” ХХ Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

 

           Асосий мукофотлар

 

1 та Бош миллий мукофот

 

            Телевидение йўналиши бўйича

 

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар);

 

            Радио йўналиши бўйича

 

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-,2-,3-ўринлар);

 

             Босма нашрлар йўналиши бўйича

 

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар);

 

              Интернет нашрлари йўналиши бўйича

 

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (1-, 2-, 3-ўринлар).

 

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон  ҳақидаги энг яхши материали учун – 1 та биринчи ўрин, 4 та иккинчи ўрин (ТВ, радио, босма ва интернет нашрлари йўналишлари бўйича).

 

Шунингдек, 12 та рағбатлантирувчи номинация жорий этилади. Танловнинг рағбатлантирувчи номинациялари бўйича қўшимча эълон берилади.

       

             Танлов ғолиб ва совриндорларига:

 

  • Танлов Бош миллий мукофоти соҳибига махсус диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва енгил автомобиль тантанали равишда топширилади.

 

  • Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 200 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

 

  • Иккинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 175 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

 

  • Учинчи ўринни олган ғолиблар диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 150 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

 

Танловнинг рағбатлантирувчи номинациялари ғолиблари диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 100 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

 

Танловда ҳар бир иштирокчининг 2025 йил 22 апрелдан 2026 йил 22 апрелгача босма ва интернет нашрларида эълон қилинган, радио ва телевидениеда эфирга узатилган  5 тадан 7 тагача материаллари кўриб чиқилади. 

 

Агар ижодий жамоа – газета таҳририяти танловда қатнашадиган бўлса, газетанинг 5 тадан 7 тагача сони, теле ёки радиоканал жамоаси танловда иштирок этадиган бўлса, 5 тадан 7 тагача энг яхши кўрсатув ёки энг яхши эшиттиришнинг электрон варианти (ёхуд ҳаволаси) илова қилинади.

 

“2025 йилда чоп этилган публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун” рағбатлантирувчи номинацияси бўйича танловда қатнашиш истагида бўлганлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига китобидан бир дона тақдим этади.  

 

           Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар ҳам илова қилинади:

 

  • муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисидаги қисқача маълумот (обективка);

 

  • муаллифнинг паспорт ёки  ИД-карта нусхаси, телефон рақами.

 

  • Жамоавий иштирок этувчи ОАВнинг рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси ва ташкилот раҳбарининг паспорт ёки  ИД-карта нусхаси.

 

Танловга ижодий ишлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари орқали, шунингдек, муаллифлардан тўғридан-тўғри электрон шаклда танлов матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб жорий йил 22 майга қадар қабул қилинади.

 

  • Матбуот йўналиши бўйича ижодий ишлар газета ёки журналда эълон қилинган материалларнинг нусхаси (пдф форматда);

 

  • Интернет нашрлари бўйича материалларнинг ҳаволаси (линк, ссилкаси) кўрсатилган ҳолда;     

 

  • телевидение бўйича видеоматериаллар (3 дақиқадан 30 дақиқагача телеграм форматда (аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан);    

    

  • радио йўналиши бўйича аудиоматериаллар (3 дақиқадан 30 дақиқагача, аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан);   

 

Рағбатлантирувчи номинация – фотожурналистика бўйича ижодий ишлар (JPEG, TIFF ва PNG форматда аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан) Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг info@jurnalistlar.uz электрон манзилига  ҳамда Telegram мессенжерида +99870-484-71-79 телефон рақамига очилган (ОЛТИН Q 2026) саҳифага юборилиши сўралади. 

 

“Олтин қалам”  Миллий мукофоти учун халқаро танловининг ғолиб ва совриндорлари 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирида  тантанали  равишда тақдирланади.

 

Мурожаат учун телефонлар:

71 244-37-87, 71-244-64-62.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"