Ўзбекистон

Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларини кучайтириш тавсия қилинди

Элчихона ватандошларни ҳаво ҳужуми сигнализацияси ва расмий кўрсатмаларга қатъий риоя қилишлари лозимлигини таъкидлади.

Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларини кучайтириш тавсия қилинди

 

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатдаги хавфсизлик вазиятининг ёмонлашиши эҳтимоли юзасидан ватандошларига расмий мурожаат қилди. Элчихона барча Ўзбекистон фуқароларини Исроил Ички фронт қўмондонлигининг кўрсатмаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

 

Баёнотда шунингдек, ватандошлар учун қуйидаги тавсиялар берилган:

  • Ҳар доим бошпаналарга яқин бўлиш;
  • Ҳаво ҳужуми сигнализацияси ёки сирена чалинганда хавфсиз жойга ўтиш;
  • Ички фронт қўмондонлигининг расмий рухсати бўлмагунча бошпанадан чиқмаслик;
  • Расмий эълонлар ва фавқулодда вазиятлар бўйича кўрсатмалардан хабардор бўлиш.

 

Шошилинч мурожаатлар учун Ўзбекистон элчихонаси қуйидаги телефон рақамлари орқали фаолият юритмоқда: 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5075 ва 03-758-5076. Фавқулодда ва тезкор вазиятларда +972 54-4851397 рақамига қўнғироқ қилиш мумкин. Шунингдек, мурожаатлар il.uzembassy@mfa.uz электрон почта манзили орқали ҳам қабул қилинади.

 

Элчихона барча ватандошларни хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишга чақиради ва вазиятни диққат билан кузатиб боради.

custom img

Ўзбекистон аэропортлари уч ойда қарийб 4 миллион йўловчига хизмат кўрсатди

Жорий йилнинг биринчи чорагида аэропортлар 30 мингдан ортиқ рейсни амалга оширди, асосий улуш халқаро қатновларга тўғри келди.

custom img

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Журналистлар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Янги келишув асосида оила ва хотин-қизлар масалаларини ОАВда кенг ёритиш, тренинглар ва медиа ташаббуслар амалга оширилади.

custom img

Жиззахда алиментдан қарздор ота машинасидан айрилди

Маълум бўлишича, эркак фарзандига алимент тўламай, автомашинасини яшириб келган.

custom img

“Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи” — ЖССТ раҳбари

Тошкент шаҳридаги Республика болалар онкологияси марказига ташрифи чоғида у “Замин” фондининг фаолиятини юқори баҳолади.

custom img

Миллий кино санъати саройи атрофидаги реклама баннерлари олиб ташланди

Тошкент шаҳрида маданий мерос объектлари ҳолати юзасидан кенг қамровли мониторинг бошланди.

custom img

Сирдарёда солиқ қарзи сабаб BYD хатланди

Маълум бўлишича, МЖЧ салкам 160 млн солиқ қарзини тўламаган.

custom img

Фарғонада эркак тўйда ароқ ичиб, правасидан айрилди

У маст ҳолда машина бошқарган ва 16,5 млн жарима тўлаган.

custom img

“Олтин қалам” ХХ Миллий мукофоти учун халқаро танлови эълон қилинди

Танловга ижодий ишлар жорий йил 22 майга қадар қабул қилинади

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"