Ўзбекистон

Тошкент вилоятидаги боғчада болани ҳақорат қилиб урган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тарбиячи боланинг ухламаганидан норози бўлиб, уни “урод” деб ҳақорат қилган ва урган.

Тошкент вилоятидаги боғчада болани ҳақорат қилиб урган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида тарбиячи томонидан кичик ёшли болага нисбатан жисмоний куч ишлатилгани ва у ҳақорат қилингани маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, у ишдан бўшатилган.

 

Kun.uzнинг маълум қилишича, воқеа Оҳангарон шаҳридаги 10-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида содир бўлган.

 

Тарбиячи боланинг ухламаганидан норози бўлиб, уни “урод” деб ҳақорат қилган ҳамда унга нисбатан жисмоний куч ишлатган. У ушбу жараённи тасвирга олиб, танишига юборган.

 

Билдирилишича, тарбиячи Ш.А. болага нисбатан жисмоний куч ишлатгани ҳамда тарбияланувчининг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирловчи муносабатда бўлгани сабабли 2026 йил 6 апрел куни у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, ишдан бўшатилган.

 

Болалар омбудсмани ушбу ҳаракатлар болага нисбатан зўравонлик ва унинг шаъни ҳамда қадр-қимматини камситиш сифатида баҳоланишини таъкидлади.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон шаҳар ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Қайд этилишича, бола манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу иш Болалар омбудсмани назоратига олинган. Ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар кейинчалик тақдим этилиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон аэропортлари уч ойда қарийб 4 миллион йўловчига хизмат кўрсатди

Жорий йилнинг биринчи чорагида аэропортлар 30 мингдан ортиқ рейсни амалга оширди, асосий улуш халқаро қатновларга тўғри келди.

custom img

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Журналистлар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Янги келишув асосида оила ва хотин-қизлар масалаларини ОАВда кенг ёритиш, тренинглар ва медиа ташаббуслар амалга оширилади.

custom img

Жиззахда алиментдан қарздор ота машинасидан айрилди

Маълум бўлишича, эркак фарзандига алимент тўламай, автомашинасини яшириб келган.

custom img

“Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи” — ЖССТ раҳбари

Тошкент шаҳридаги Республика болалар онкологияси марказига ташрифи чоғида у “Замин” фондининг фаолиятини юқори баҳолади.

custom img

Миллий кино санъати саройи атрофидаги реклама баннерлари олиб ташланди

Тошкент шаҳрида маданий мерос объектлари ҳолати юзасидан кенг қамровли мониторинг бошланди.

custom img

Сирдарёда солиқ қарзи сабаб BYD хатланди

Маълум бўлишича, МЖЧ салкам 160 млн солиқ қарзини тўламаган.

custom img

Фарғонада эркак тўйда ароқ ичиб, правасидан айрилди

У маст ҳолда машина бошқарган ва 16,5 млн жарима тўлаган.

custom img

“Олтин қалам” ХХ Миллий мукофоти учун халқаро танлови эълон қилинди

Танловга ижодий ишлар жорий йил 22 майга қадар қабул қилинади

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"