Жаҳон

Жанубий Корея Президенти ва Исроил ўртасида дипломатик низо юзага келди

Жанубий Корея президенти фаластинлик бола исроиллик аскарлар томонидан қийноққа солиниб, томдан ташлангани акс этган видеони улашиб, Исроилни инсонийликка зид ҳаракатларда айблади.

Жанубий Корея Президенти ва Исроил ўртасида дипломатик низо юзага келди

Жанубий Корея президенти фаластинлик бола исроиллик аскарлар томонидан қийноққа солиниб, томдан ташлангани акс этган видео билан бўлишгани ортидан кескин можаро юзага келди.

 

Маълум қилинишича, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги бу воқеани 2024 йилда аллақачон текширилган ҳолат деб атаб, Жанубий Корея президенти Ли Же Мёнг “сохта аккаунт”га таяниб иш кўрганини билдирди. Жанубий Корея етакчиси эса Исроилни “инсонийликка зид ва ноқонуний ҳаракатлар” бўйича халқаро танқидларни эътиборсиз қолдирганликда айблади.

 

Исроил жума куни Жанубий Корея президенти Ли Же Мёнгни фаластинлик бола ўлдирилгани ва исроиллик аскарлар уни томдан ташлагани акс этган видеони улашгани учун кескин танқид қилди ва бу ҳолат “қабул қилиб бўлмас” ҳамда “қатъий қоралашга лойиқ” эканини билдирди.

 

Исроил томоннинг баёнотда айтилишича, Жанубий Корея Президенти улашган видео “Исроилга қарши дезинформация тарқатиши билан шуғулланадиган манбалар” томонидан ҳозирги воқеа сифатида нотўғри талқин қилинган.

 

Шунингдек, баёнотда  воқеа Исроил ҳарбийлари “террорчи” ҳисобланганларга қарши операция ўтказаётган вақтда содир бўлгани, аскарлар ҳаёти хавф остида бўлгани ва ҳолат “тўлиқ текширилиб, тегишли чоралар кўрилгани” таъкидланган.

 

Жанубий Корея президенти Ли Же Мёнг ижтимоий тармоқларда тарқалган видеони улашиб, унинг ҳақиқийлигини аниқлаш зарурлигини ва ҳолат жиддий текширилиши кераклигини таъкидлаган. У воқеани “уруш давридаги қотиллик” сифатида тилга олиб, уни тарихий адолатсизликлар, хусусан Холокост билан билан қиёслаган.

 

Кейинги постида Ли Исроилнинг баёнотлари билан боғлиқ янгиликлар хабарини ўртоқлашди ва "инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқнинг давомли бузилиши"дан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди.

custom img

Ҳормуз бўғозидаги танглик глобал озиқ-овқат инқирозига олиб келиши мумкин — БМТ

Бўғоз орқали юк ташиш тикланмаса, яқин ойлар ичида озиқ-овқат нархлари кескин кўтарилиши мумкин.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига Германиядаги ҳарбий музейга кириш таъқиқланди

Шунингдек, Россия, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Хитой, Шимолий Корея ва бошқа бир қатор давлатларга ҳам чеклов жорий этилган.

custom img

Макрон АҚШ ва Эронни Ҳормуз бўғозини очишга чақирди

Франция президенти шунингдек, Доналд Трамп ва Масъуд Пезешкианни Исломободда тўхтатилган музокараларни қайта бошлашга ундади.

custom img

АҚШ ва Эрон яқин кунларда тўғридан-тўғри музокараларни тиклаши мумкин — Reuters

Манбаларга кўра, Теҳрон музокараларнинг янги босқичига тайёр, АҚШ позицияси эса ҳали номаълум.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан Ҳормуз блокадасини бекор қилишни талаб қилди

Саудия расмийлари вазият кескинлашганида Баб ал-Мандеб бўғози ҳам хавф остида қолиши мумкинлигини билдирди.

custom img

Хитой танкери АҚШ блокадасига қарамай Ҳормуз бўғозидан ўтди

Хитой АҚШни Эрон нефтини олиш учун Ҳормуз бўғозига ўз танкерларини юборишда давом этиши ҳақида огоҳлантирган эди.

custom img

Эрон араб давлатларидан товон пули талаб қилди

Яқин Шарқ мамлакатлари АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушида иштирок этиб, халқаро ҳуқуқни бузганликда айбланмоқда.

custom img

Кремл Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди

Россия Президенти матбуот котиби “дўст бўлмаган” давлатларга табрик йўлланмаслигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"