Жаҳон

Жо Байденнинг ўғли қарзлари туфайли АҚШдан қочиб кетти

Ҳантер Байден адвокатлар олдидаги 50 минг доллардан ортиқ қарздорликни тўламаган.

Жо Байденнинг ўғли қарзлари туфайли АҚШдан қочиб кетти

 

Ҳантер Байден суд жараёнлари ва молиявий мажбуриятлар фонида АҚШ ҳудудини тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

РИА Новости томонидан эълон қилинган суд ҳужжатларига кўра, у собиқ адвокатлари билан давом этаётган суд ишлари жараёнида мамлакатни тарк этган. Winston & Strawn юридик фирмаси маълумотига кўра, Байден кичик бир нечта ишлар бўйича юридик хизматлар учун тўловларни тўлиқ амалга оширмаган.

 

Ҳужжатларда қайд этилишича, унинг қарздорлиги фоизлар билан бирга 50 минг АҚШ долларидан сезиларли даражада ошиб кетган. Шу билан бирга, суд материалларида у ҳозирда чет элда яшаётгани ва мавжуд адвокатлари хизматлари учун тўлов қилиш имкониятига эга эмаслиги таъкидланган.

 

Жо Байденнинг ўғли ҳисобланган Ҳантер Байден АҚШ тарихида жиноий айбловларга дуч келган амалдаги президент фарзанди сифатида эътироф этилган. У Калифорнияда солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик бўйича айбланиб, 2017–2018 йилларда 100 минг доллардан ортиқ солиқни тўламаганликда гумон қилинмоқда.

 

Бундан ташқари, Делаваре штатида унга нисбатан ноқонуний қурол сақлаш билан боғлиқ алоҳида айблов ҳам илгари сурилган. Мазкур айблов қонунчиликка мувофиқ, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан баҳоланиши мумкин.

 

Аввалроқ Жо Байден ўғлини афв этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Ушбу қарор АҚШ сиёсий доираларида турлича баҳоланиб, жумладан Доналд Трамп томонидан танқид қилинган.

custom img

Сиёсатдан К-pop'гача: ТIМЕ 2026 йилнинг энг нуфузли 100 кишисини эълон қилди

Рўйхатдан сиёсат, санъат, спорт, бизнес ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган етакчи шахслар ўрин олган.

custom img

Исроил ва Ливан вақтинчалик сулҳга эришди

Ҳизбуллоҳ ҳам сулҳга қўшилишга рози бўлган ва Исроилдан қўшинларини олиб чиқишни талаб қилган.

custom img

Туркия Исроилнинг БМТдаги аъзолигини тўхтатишни таклиф қилди

Парламенти раиси Исроил сиёсатини танқид қилиб, халқаро чоралар кўришга чақирди.

custom img

Таиландда энг катта “сув жанги”да 191 киши ҳалок бўлди

Таиландда Сонгкран фестивали вақтида йўл-транспорт ҳодисалари кескин ошиб, 951 та ЙТҲ қайд этилди.

custom img

Садир Жапаров “лайк” сабабли қамалган фуқарони озод қилишга кўрсатма берди

Қирғизистон Президенти Бош прокурорга ҳолатни  ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳни яна икки ҳафтага узайтиришни кўриб чиқмоқда — Bloomberg

Эрон ҳам, АҚШ ҳам ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашни истамаслиги айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида Маккага киришга қатъий чекловлар қўйди

2026 йил 18 апрелдан бошлаб Ҳаж визасига эга бўлмаган барча виза тоифасидаги шахсларнинг Маккага кириши ёки у ерда қолиши тақиқланади.

custom img

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"