Сиёсат

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари сунъий интеллект бўйича хакатонда иштирок этди

Бухородаги АI хакатонда давлат раҳбарларига сунъий интеллект асосидаги инновацион лойиҳалар ва стартаплар тақдим этилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари сунъий интеллект бўйича хакатонда иштирок этди

 

Бухоро шаҳрида ўтказилаётган “National AI Hackathon” – сунъий интеллект бўйича умуммиллий хакатонга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ташриф буюрдилар.

 

Мазкур тадбир мамлакатда сунъий интеллект экотизимини ривожлантиришга қаратилган изчил сиёсат доирасида ташкил этилган бўлиб, унда рақамлаштириш ва илғор технологияларни жорий этиш борасида эришилган натижалар тақдим этилди.

 

Хусусан, “Рақамли ҳукумат” тизими, транспорт, божхона, солиқ, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, энергетика, геология, қурилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга оширилаётган рақамли трансформация жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Ушбу йўналишлардаги ислоҳотлар давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва аҳолининг турмуш сифатини яхшилашга хизмат қилаётгани таъкидланди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон стартапларини қўллаб-қувватлаш экотизими тақдим этилди. Давлат раҳбарлари қатор истиқболли лойиҳалар фаолияти билан танишиб, уларнинг муаллифлари билан мулоқот қилдилар.

 

Миллий ва халқаро акселераторлар, жумладан “UZUM”, “TBC Bank”, “Aloqabank”, “HUMO” вa “UZCARD” фаолияти юзасидан ҳам маълумотлар берилди. Венчур инфратузилмасини ривожлантириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда инновацион ғояларни амалиётга жорий этиш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

 

Хакатон доирасида иштирокчилар томонидан турли соҳалардаги долзарб муаммоларга ечим бўладиган лойиҳалар тақдим этилди. Очиқ мулоқот давомида ёшларнинг ижодий салоҳияти ва сунъий интеллект технологияларига бўлган қизиқиши юқори баҳоланди.

 

Тадбир якунида давлат раҳбарлари хакатон иштирокчилари ва стартап ҳамжамияти вакиллари билан эсдалик учун суратга тушдилар.

custom img

МДҲ мамлакати ташқи ишлар вазирлари учрашди

МДҲ мамлакатлари шерикликни ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган 10 та қарорни қабул қилди.

custom img

Саида Мирзиёева Сергей Кирийенко билан учрашув ўтказди

Савдо, IT ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳалар кўриб чиқилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди

Атом энергетикаси ва рақамли соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш муҳокама қилинди.

custom img

Тоқаев Қозоғистонга етиб боргач, Мирзиёевга мактуб йўллади

Қозоғистон етакчиси Бухоро шаҳрига амалий ташрифи чоғида кўрсатган алоҳида меҳмондўстлик ва самимият учун Шавкат Мирзиёевга чин дилдан миннатдорлик билдирган.

custom img

Тоқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

Тадбир якунлангач олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбари кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухоронинг тарихий мероси билан танишдилар

Ташриф давомида Президентларга тарихий ёдгорликлар ва ҳунармандчилик намуналари намойиш этилди.

custom img

Қозоғистон Президентига ноёб архив материалларининг нусхалари ҳадя қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев Бухоро вилояти ҳокимлиги ситуацион маркази фаолияти билан танишди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода музокара ўтказди

Музокарада томонлар йирик минтақавий лойиҳаларни жадаллаштириш ва “яшил” энергия экспорти бўйича ташаббусларни илгари суриш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"