Жаҳон

Эрон араб давлатларидан товон пули талаб қилди

Яқин Шарқ мамлакатлари АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушида иштирок этиб, халқаро ҳуқуқни бузганликда айбланмоқда.

Эрон араб давлатларидан товон пули талаб қилди

Эрон БМТ орқали Яқин Шарқдаги бир қатор давлатлардан компенсация талаб қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг БМТдаги вакили Амир Саид Иравоний маълум қилди, дея хабар бермоқда AP.

 

Иравонийнинг таъкидлашича, мазкур давлатлар АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларида иштирок этган ва шу орқали халқаро ҳуқуқни бузган.

 

Эрон давлат ОАВлари товон талаб қилинган давлатлар қаторига Баҳрайн, Саудия Арабистони, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Иордания киришини ёзмоқда.

 

IRNA тарқатган маълумотга кўра, Иравоний ушбу давлатлар Эрон Ислом Республикасига етказилган барча моддий ва маънавий зарарлар учун тўлиқ компенсация тўлаши шарт эканини билдирган.

 

Ҳозирча мазкур талаблар халқаро судларга киритилгани ёки амалий жараён бошлангани ҳақида расмий маълумот йўқ.

 

Аввалроқ АҚШ маъмурияти ҳам Эронга қарши ҳарбий операция харажатларини араб давлатлари ҳисобидан қопламоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Болтиқбўйи давлатлари Москвадаги парадга борадиган Словакия етакчисига ўз ҳаво ҳудудини ёпди

Роберт Фицо 9 май парадида қатнашиш учун бошқа парвоз йўналишини топишини айтди.

custom img

Эрон АҚШ билан навбатдаги музокараларда қатнашишни рад этди

Шунингдек, АҚШ вице-президенти бошчилигидаги делегация Эрон билан музокараларнинг янги босқичини ўтказиш учун Исломободга йўл олмоқда.

custom img

АҚШ Ҳормуз бўғози яқинида Эрон кемасини қўлга олди

Теҳрон бу ҳолатни қароқчилик деб атаб, жавоб қайтаришини маълум қилди.

custom img

АҚШда даҳшатли отишма — саккиз нафар бола ҳалок бўлди

Қурбон бўлган болаларнинг ёши бир ёшдан 14 ёшгача экани айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Маккага кириш қоидаларини кучайтирди

Ҳаж визасига эга бўлган шахслардан ташқари, бошқа барча турдаги визага эга фуқароларнинг Маккага кириши ёки шаҳарда қолиши тақиқланади.

custom img

Трамп АҚШ ва Эрон ўртасида янги музокаралар бўлишини эълон қилди

АҚШ вакиллари душанба куни Исломободга бориб, Эрон билан учрашув ўтказади.

custom img

Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда — Эрдоған

Туркия урушни тўхтатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтираётганини маълум қилди.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши уруши яқин кунларда қайта бошланиши мумкин — Axios

Сулҳ битими тугаш арафасида, янги музокара санаси ҳали белгиланмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"