Жаҳон

АҚШ Эронга қарши уруш харажатларини араб давлатларига тўлатмоқчи

Доналд Трамп мазкур масала юзасидан алоҳида баёнот беради.

АҚШ Эронга қарши уруш харажатларини араб давлатларига тўлатмоқчи

АҚШ маъмурияти араб давлатлари томонидан Эронга қарши ҳарбий операция харажатларини қоплаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолайн Левитт журналистлар учун ўтказилган брифингда маълум қилди.

 

Левиттнинг таъкидлашича, Доналд Трамп араб давлатларини ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақиришдан манфаатдор бўлади. Оқ уй вакили президент бу масала юзасидан кейинчалик алоҳида баёнот беришини ҳам қўшимча қилди.

 

Аввалроқ, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги қатор шаҳарларга ҳаво зарбалари бериб, ҳарбий операцияни бошлагани хабар қилинганди. Бунга жавобан Эрон Исроилга ракета ҳужумлари уюштирди, шунингдек Форс кўрфази ҳудудидаги АҚШ ҳарбий базаларига зарба берди.

 

Кескинлашган вазият фонида минтақанинг бир қатор давлатлари ҳаво ҳудудини вақтинча ёпди. 

 

Шунингдек, АҚШ томонидан Эрон расмийларига Яқин Шарқдаги можарони тартибга солишга қаратилган 15 банддан иборат режа тақдим этилгани ҳам маълум қилинган. Эрон томони эса мазкур режаларни реал эмас, деб ҳисоблаган.

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Бу вирус одамда илк бор аниқланган ҳолат бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, беморга у майда қон сўрувчи ҳашарот чақиши орқали юққан.

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Мамлакат шарқида яна тўртта дрон уриб туширилган.

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Эҳтимолий ҳужумларда ядровий иншоотлар, энергетика инфратузилмаси, ракета ва дрон арсеналлари нишонга олиниши мумкин.

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Ички ишлар вазирлиги фолбинлар, сеҳргарлар, фоҳишалар, уларнинг мижозлари ва оила аъзоларини махсус маълумотлар базасига киритиб, доимий мониторинг қилишни бошлади.

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Кремль музокаралар 10 ноябрь ёки ундан кейин Абу-Дабида ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи 40,4 триллион долларга етди.

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.