Ўзбекистон

Ўзбекистонда 2,2 миллион нафардан ортиқ фуқаро ўзига кредит олишни тақиқлади

“Кредитга тақиқ” хизмати орқали фойдаланувчилар ўз номига рухсатсиз кредит расмийлаштирилишининг олдини олиши мумкин.

Ўзбекистонда 2,2 миллион нафардан ортиқ фуқаро ўзига кредит олишни тақиқлади

2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда “Кредитга тақиқ” хизматига уланган жисмоний шахслар сони 2 миллион 207 минг 753 нафарга етди. Бу ҳақда Кредит-ахборот таҳлилий маркази хабар берди.

 

 

Статистик маълумотларга кўра, хизматдан фойдаланувчилар орасида эркаклар 1 миллион 283 минг 506 нафарни, аёллар эса 924 минг 247 нафарни ташкил этмоқда.

 

Бу хизматдан энг кўп 26—23 ёшдагилар фойдаланмоқда (31 фоиз). Ундан кейинги ўринларни 26 ёшгача бўлганлар (24 фоиз), 36—45 ёшдагилар (24 фоиз), 46—55 ёшдагилар (12 фоиз), 56 ёшдан юқорилар (9 фоиз) эгаллаган.

 

Таҳлилда келтирилишича, 2025 йил 1 июлда “Кредитга тақиқ” хизматидан фойдаланувчилар сони 33 минг кишидан ошган бўлса, 1 октябрда 149 минг кишидан, 2026 йил 1 январда 438 минг кишидан, 1 апрелда эса 2,2 миллион кишидан ошган.

 

Мазкур хизмат орқали фойдаланувчилар ўз номига рухсатсиз кредит расмийлаштирилишининг олдини олиши мумкин.

 

Фойдаланувчилар “Кредитга тақиқ” хизматидан онлайн ва офлайн шаклда мустақил равишда фойдаланиб, уни ёқиш ёки ўчириш имкониятига эга. “Кредитга тақиқ” хизматини фаоллаштириш ёки ўчириш бир неча усулда амалга оширилади. Жумладан, уни онлайн тарзда “КАТМ” мобил иловаси, Кредит бюросининг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинет ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари (мй.гов.уз) портали орқали ёқиш ёки ўчириш мумкин.

 

Шунингдек, хизматдан офлайн тарзда — Давлат хизматлари марказлари ёки Кредит бюросига бевосита мурожаат қилиш орқали ҳам фойдаланиш имконияти мавжуд.

 

Қайд этилишича, “Кредитга тақиқ” хизмати мутлақо бепул бўлиб, фуқароларга ўз молиявий хавфсизлигини мустақил бошқариш имконини беради.

 

custom img

Ўзбекистонда қалбаки алкоголь ва тамаки маҳсулотлари хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Ҳудудларда яроқлилик муддати ўтган, қалбаки алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритиш ҳолатлари аниқланмоқда.

custom img

Фарғонада шифокор беморга зарур тиббий ёрдамни кўрсатмади

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Минтақавий экологик саммит кўргазмаси билан танишди

Тадбирда иштирок этаётган мамлакатларнинг миллий павилёнларида уларнинг турли йўналишлардаги ютуқлари ва келгуси режалари намойиш этилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотлари яна нақд пулда сотилади

Савдо-саноат палатасида ўтказилган очиқ мулоқотда тадбиркор алкоголь маҳсулотларини сотишда хорижлик мижозлар билан муаммолар юзага келаётганини айтган.

custom img

Сурхондарёда ўринбосаридан 2 миллион сўм пора олган мактаб директори 4 йилга қамалди

У штати қисқараётган ўринбосарини иш билан таъминлаш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Термизда ректорлар марафони: саломатлик сари ўн минг қадам

Термизда “Соғлом ҳаёт учун ўн минг қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ташкил этилди.

custom img

“Кўп санъаткорлар саводсизлигини кўрсатиб қўйди” - Озодбек Назарбеков

Маданият вазири санъаткорларнинг солиқ тўлаши ҳақида муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда ИИО ходими 50 минг доллар порани олмади

Ноқонуний казино тармоғи бўйича тергов вақтида гумондор жиноий жавобгарликдан қочиш учун пора бермоқчи бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"