Жаҳон

АҚШда 11 нафар олим сирли тарзда йўқолди

Махфий илмий ишлар билан шуғулланган олимлар ўлган бўлиши мумкин.

АҚШда 11 нафар олим сирли тарзда йўқолди

АҚШ Конгресси махфий маълумотларга кириш имконига эга бўлган олим ва мутахассисларнинг сирли ўлими ҳамда йўқолишлари юзасидан текширув бошлади. Бу ҳақда "Известия" хабар берди.

 

Конгрессменлар Жеймс Комер ва Эрик Берлинсон Энергетика вазирлиги, Пентагон, ФБР ва NASA'га расмий сўров юбориб, махфий илмий маълумотлар билан ишлаган ходимлар билан боғлиқ барча ҳолатлар бўйича маълумот тақдим этишни талаб қилди. Назорат қўмитаси аъзолари бундай воқеалар миллий хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлигини таъкидламоқда.

 

Конгресс, шунингдек, давлат сирларига эга шахсларни ҳимоя қилиш чоралари бўйича брифинг ўтказишни талаб қилган. Конгрессмен Тим Бёрчеттнинг фикрича, амалдорлар ва олимлар билан боғлиқ ўлимлар тасодифий эмас ва айрим маълумотлар жамоатчиликни ларзага солиши мумкин.

 

Оқ уй маълум қилишича, президент Доналд Трамп ҳолатни шахсан назоратга олган. Маъмурият ФБР билан ҳамкорликда барча фактларни текширмоқда. Матбуот котиби Керолайн Ливиттга кўра, текширув доирасида “бирор жиҳат эътибордан четда қолдирилмайди”.

 

Fox News маълумотига кўра, 2022 йилдан буён ядровий физика ва космос соҳаларига оид камида 11 нафар мутахассиснинг ўлими ёки йўқолиши қайд этилган. 

 

Ушбу рўйхатдаги асосий шахслардан бири АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Уилям Маккасленд бўлиб, у илмий-тадқиқот лабораториясига раҳбарлик қилган ва ўта махфий маълумотлар эгаси ҳисобланган. Унинг қаердалиги жорий йил февраль ойидан бери номаълум.

 

Улар орасида NASA ходими Моника Хасинто Реза, пудратчи Стивен Гарсия, астрофизик Карла Гриллмаер ва МИТ физиги Нуну Лоурейро бор. Шунингдек, NASA реактив ҳаракат лабораторияси ходими Френк Майвалднинг ўлими ҳақида ҳам хабар қилинган. 

 

Айниқса, 2022 йилда антигравитатсияни ўрганган 34 ёшли Эми Эскриджнинг ўлими терговчилар эътиборини тортган. Расман ўз жонига қасд қилиш деб баҳоланган ушбу ҳолат атрофида шубҳалар сақланиб қолмоқда.

 

ФБРнинг собиқ расмийларидан бири Кристофер Свекер бундай воқеалар ортида хорижий давлатлар операциялари бўлиши мумкинлигини истисно этмади.

 

Айни пайтда текширув ишлари давом этмоқда.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.