Ўзбекистон

Сурхондарёда ўринбосаридан 2 миллион сўм пора олган мактаб директори 4 йилга қамалди

У штати қисқараётган ўринбосарини иш билан таъминлаш эвазига пул талаб қилган.

Сурхондарёда ўринбосаридан 2 миллион сўм пора олган мактаб директори 4 йилга қамалди

Сурхондарё вилояти Термиз туманида мактаб директори пора олганликда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

 

Суд ҳужжатларига кўра, 1987 йилда туғилган шахс 2025 йил октябрь ойидан бошлаб туман умумтаълим мактабларидан бирида директор лавозимида ишлаб келган. 2025 йил декабрь ойида мазкур мактабда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари сифатида 0,5 ставкада ишлаган Б.Х. штат қисқариши сабабли ундан ёрдам сўраб мурожаат қилган.

 

Аниқланишича, директор меҳнат қонунчилигига зид равишда, аризачига аёл киши бўлгани учун мактаб маслаҳатчиси лавозимига ишга ололмаслигини билдирган ҳамда бунинг ўрнига мусиқа фанидан дарс соатлари ажратиш ёки психолог лавозимига жойлашишни таклиф қилган. 

 

Шу билан бирга, у мактаб иситиш тизимини яхшилаш учун шахсий маблағ сарфлаётганини айтиб, иш билан таъминлаш эвазига 2 миллион сўмни “ёрдам пули” сифатида талаб қилган.

 

2026 йил 8 январь куни директор мактаб яқинида Б.Х.дан 1 миллион сўм нақд пул ва унинг банк пластик картасини олган. Кейинчалик банкомат орқали картадаги яна 1 миллион сўм маблағни нақдлаштириб олган.

 

Маълум қилинишича, орадан вақт ўтиб, иш масаласи ҳал этилмагач, жабрланувчи пулни қайтаришни талаб қилган. Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув давомида директор пулларни қайтариб берган.

 

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди томонидан Й.Д. Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан айбдор деб топилди. Суд ҳукмига кўра, унга 2 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳамда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.