Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Минтақавий экологик саммит кўргазмаси билан танишди

Тадбирда иштирок этаётган мамлакатларнинг миллий павилёнларида уларнинг турли йўналишлардаги ютуқлари ва келгуси режалари намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Минтақавий экологик саммит кўргазмаси билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи дастури доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Остона шаҳридаги “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павилёнларни бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, МЕS-2026 диққат марказида экологик сиёсатга комплекс ёндашувни акс эттирувчи саккизта устувор йўналиш турибди: иқлим ўзгаришига қарши курашиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва экотизимлар барқарорлигини таъминлаш, табиий хавф-хатарларга мослашиш ва иқтисодий барқарорликни ошириш, ҳаво ифлосланишини камайтириш ва чиқиндиларни самарали бошқариш, экологик мақсадларга эришиш механизмларини ривожлантириш, табиий ресурсларни барқарор бошқариш, адолатли ва инклюзив “яшил” ўтиш, экологик ҳамда рақамли компетенцияларни ривожлантириш. 

 

 

Саммит кун тартиби барқарор ривожланишнинг экологик ҳамда ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини ҳам қамраб олган.

 

 

Тадбирда иштирок этаётган мамлакатларнинг миллий павилёнларида уларнинг ушбу йўналишлардаги ютуқлари ва келгуси режалари намойиш этилмоқда.

 

Интерфаоллик ва мультимедиа элементларига эга кўргазма-тақдимот майдони шаклида барпо этилган Ўзбекистон павилёни мамлакатнинг экология, иқлим ўзгариши ва Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиши соҳаларидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини акс эттиради. Шунингдек, экспозиция Ўзбекистоннинг экология соҳасида минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссасини намоён этади.

 

 

Олий мартабали меҳмонларга экологик тараққиётнинг замонавий моделини шакллантиришга қаратилган асосий ташаббусларни ўз ичига олган экспозиция тақдим этилди. “Чиқиндисиз ҳудуд”, “Тоза ҳаво”, “Яшил макон”, “Экомаданият”, “Биомерос” ва “Экологик таълим” каби умуммиллий лойиҳалар шулар жумласидан.

 

 

Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш, шунингдек, халқаро ташкилотлар, энг аввало, БМТ тузилмалари билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.