Ўзбекистон

Фарғонада шифокор беморга зарур тиббий ёрдамни кўрсатмади

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Фарғонада шифокор беморга зарур тиббий ёрдамни кўрсатмади

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида яшовчи фуқарога етарли даражада тиббий ёрдам кўрсатилмагани юзасидан мурожаат тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, Риштон тумани Ҳурромобод МФЙда яшовчи фуқаро Гуласал Орипова туман марказий шифохонаси шифокорлари томонидан хизмат вазифасига лоқайдлик билан ёндашиш ҳолати кузатилаётганини билдирган.

 

Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борган. Унга кўра, 2026 йил 26 март куни соат тахминан 03:30 да 1988 йилда туғилган фуқаро Фозилжон Орипов кўкрак соҳасидаги оғриқ билан шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Қабулдаги шифокор томонидан беморга етарли даражада тиббий ёрдам кўрсатилмаган ҳолда уйига жавоб берилган.

 

Ҳолат юзасидан ўтказилган ички хизмат текшируви натижасида мазкур шифокор билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

 

Шундан сўнг беморга вилоятдан малакали мутахассислар жалб этилиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда у Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона филиалига ётқизилган.

 

Айни пайтда бемор вилоят шифокорлари назоратида даволанмоқда. Унинг соғлиги босқичма-босқич яхшиланиб бораётгани маълум қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.