Ўзбекистон

Хорижий тилда таълим олган талабалар учун магистратурада тил сертификати талаб қилинмайди

Айрим йўналишларда сертификат талаби сақланиб қолади.

Хорижий тилда таълим олган талабалар учун магистратурада тил сертификати талаб қилинмайди

Ўзбекистонда магистратура ва докторантурага қабул тизимида муҳим ўзгариш жорий этилмоқда.Мазкур тартиб 2026 йил 10 апрелда қабул қилинган олий таълимни такомиллаштиришга оид президент фармонида белгиланди.

 

Маълум қилинишича, эндиликда таълим дастурини хорижий тилда тамомлаган талабалар учун тил сертификати талаби бекор қилинади. 

 

Хорижий тиллар йўналишида C1 даража, аниқ фанлар, журналистика, ҳуқуқ, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда иқтисодиёт йўналишларида B даражадаги сертификат талаби амал қилади.

 

Фармонга кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб олий таълим муассасалари миллий рейтинг натижаларига қараб молиявий рағбатлантирилади. Баҳолаш мезонлари сифатида академик ва илмий фаолият, халқаро ҳамкорлик, рақамлаштириш даражаси ҳамда битирувчиларнинг бандлик кўрсаткичлари олинади.  Рейтинг тизимини юритиш тартиби Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан белгиланади.

 

Шунингдек, Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида 10 та олий таълим муассасасига миллий тадқиқот университети мақоми берилиши режалаштирилган.

 

Фармонга мувофиқ, давлат олийгоҳларида тўлдирилмай қолган грант ўринлари ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача иқтидорли хорижлик талабалар учун “Янги Ўзбекистон стипендияси” дастури жорий этилади.

 

Бундан ташқари, 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб хорижий талабаларни ўқишга қабул қилиш “Студй in Uzbekistan” платформаси орқали амалга оширилади. Қабул шартлари ва тартиби эса олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгиланади.

custom img

Андижонда аёл эрига нотўғри укол қилиб, унинг ўлимига сабабчи бўлди

Қайд этилишича, жалақудуқлик аёл тиббиёт коллежини қизил дипломга тамомлаб, оила аъзоларига тиббий муолажалар кўрсатиб келган. Шамоллаган турмуш ўртоғига антибиотик қўллаганидан кейин унинг тили орқага кетиб қолган.

custom img

Берлинда илк бор Ўзбекистон–Германия касбий таълим форуми бўлиб ўтди

Германиядаги иш берувчилар билан бир нечта ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 30 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади

Президент Шавкат Мирзиёевга ҳарбий тайёргарлик ва Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш юзасидан ахборот тақдим этилди.

custom img

Собиқ ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев гаров эвазига озод этилди

У давлатга етказилган 200 млрд сўм зарар тўлиқ қоплангач қамоқ эҳтиёт чораси гаров эвазига ўзгартирилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади

2030 йилгача коммунал инфратузилмани янада ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди.

custom img

2026 йил майдан айрим ИЭСларда электр энергияси ишлаб чиқариш тарифлари оширилади

Ўзгаришлар аҳоли ва якуний истеъмолчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Шифокорлар шафқатсиз муомала фактларини ҳужжатлаштиришга ўқитилди

13–14 апрель кунлари Хива шаҳрида “Истанбул баённомасига мувофиқ қийноққа солиш ва шафқатсиз муомаланинг бошқа турларини суд-тиббий ҳужжатлаштириш” мавзусида икки кунлик тренинг бўлиб ўтди.

custom img

“Кабар” агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Тўланбой Қурбонов вафот этди

У 2003 йилдан буён хорижий мухбир сифатида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни холис ва тезкор ёритиб келган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"