Ўзбекистон

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2025 йилнинг энг ёпиқ давлат ташкилоти бўлди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Очиқлик индексида 66 та давлат органи “яшил”, 22 таси “сариқ” ва 9 таси “қизил” тоифада қайд этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2025 йилнинг энг ёпиқ давлат ташкилоти бўлди

Очиқлик индексида Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2025 йилда энг ёпиқ давлат органи сифатида қайд этилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 2025 йил якунлари бўйича ўтказилган навбатдаги баҳолашда жами 97 та вазирлик, идора, муассаса ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қамраб олинди. Баҳолаш жараёни 84 та мезонни ўз ичига олган 8 та индикатор асосида амалга оширилди. Баҳолаш якунида 66 та давлат органи “яшил”, 22 таси “сариқ” ва 9 таси “қизил” тоифадан ўрин олди.

 

Таққослашларга кўра, 2022 йилдаги илк баҳолаш натижаларига нисбатан “яшил” тоифадаги ташкилотлар сони 3,5 бараварга ошган. Шу билан бирга, “сариқ” тоифадагилар 2 бараварга, “қизил” тоифадагилар эса 3 бараварга камайган.

 

Очиқлик бўйича энг юқори кўрсаткичлар Навоий конь-металлургия комбинати, Ўзбекгидроэнерго, Ўзавтосаноат акциядорлик жамиятлари, Транспорт назорати инспекцияси, Олмалиқ конь-металлургия комбинати, шунингдек, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан қайд этилди.

 

Энг паст кўрсаткичлар эса республика даражасида Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамиятида, ҳудудий миқёсда эса Андижон вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида кузатилиб, улар “қизил” тоифага киритилди.

 

Шунингдек, 2026 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб синов тариқасида Навоий вилояти туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда ташкилотларининг очиқлик даражасини index.anticorruption.uz платформаси орқали баҳолаш кўзда тутилмоқда.

custom img

Берлинда илк бор Ўзбекистон–Германия касбий таълим форуми бўлиб ўтди

Германиядаги иш берувчилар билан бир нечта ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 30 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади

Президент Шавкат Мирзиёевга ҳарбий тайёргарлик ва Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш юзасидан ахборот тақдим этилди.

custom img

Собиқ ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев гаров эвазига озод этилди

У давлатга етказилган 200 млрд сўм зарар тўлиқ қоплангач қамоқ эҳтиёт чораси гаров эвазига ўзгартирилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади

2030 йилгача коммунал инфратузилмани янада ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди.

custom img

2026 йил майдан айрим ИЭСларда электр энергияси ишлаб чиқариш тарифлари оширилади

Ўзгаришлар аҳоли ва якуний истеъмолчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Шифокорлар шафқатсиз муомала фактларини ҳужжатлаштиришга ўқитилди

13–14 апрель кунлари Хива шаҳрида “Истанбул баённомасига мувофиқ қийноққа солиш ва шафқатсиз муомаланинг бошқа турларини суд-тиббий ҳужжатлаштириш” мавзусида икки кунлик тренинг бўлиб ўтди.

custom img

“Кабар” агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Тўланбой Қурбонов вафот этди

У 2003 йилдан буён хорижий мухбир сифатида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни холис ва тезкор ёритиб келган.

custom img

Ўзбекистон Беларусдан 4 минг гектар экин майдонини ижарага олади

Ушбу ер майдонида минг бош қорамол парваришлаш режалаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"