Ўзбекистон

Андижонда иқлимга мос сув таъминоти лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди

Мазкур лойиҳа Осиё тараққиёт банки иштирокида молиялаштирилмоқда.

Андижонда иқлимга мос сув таъминоти лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди

 

Андижон вилоятида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда канализация хизматларини яхшилашга қаратилган йирик лойиҳа доирасида жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

 

Мазкур лойиҳа Осиё тараққиёт банки иштирокида молиялаштирилиб, Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 24 майдаги 257-сон қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда. У “Иқлим шароитига мос сув таъминоти ва канализация хизматларини кўрсатиш” дастури асосида ҳаётга татбиқ этилмоқда.

 

Жамоатчилик эшитувида маҳаллий аҳоли вакиллари, фуқаролар йиғинлари раислари, давлат ташкилотлари мутасаддилари, экологик ташкилотлар ҳамда лойиҳа ташаббускорлари иштирок этди.

 

Тадбир давомида лойиҳанинг асосий мақсад ва вазифалари, амалга ошириш босқичлари ҳамда атроф-муҳитга эҳтимолий таъсири юзасидан батафсил маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, қурилиш жараёнида экологик хавфларни камайтириш бўйича кўзда тутилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

 

Мутахассислар томонидан ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини ривожлантиришга доир режалаштирилган ишлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди. Лойиҳа доирасида аҳоли учун қулайликлар яратиш, санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.

 

Эшитув жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олиниб, лойиҳани амалга оширишда очиқлик ва шаффофликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Таъкидланишича, бундай ташаббуслар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, турмуш даражасини ошириш ҳамда замонавий инфратузилмани ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

custom img

Берлинда илк бор Ўзбекистон–Германия касбий таълим форуми бўлиб ўтди

Германиядаги иш берувчилар билан бир нечта ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 30 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади

Президент Шавкат Мирзиёевга ҳарбий тайёргарлик ва Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш юзасидан ахборот тақдим этилди.

custom img

Собиқ ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев гаров эвазига озод этилди

У давлатга етказилган 200 млрд сўм зарар тўлиқ қоплангач қамоқ эҳтиёт чораси гаров эвазига ўзгартирилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади

2030 йилгача коммунал инфратузилмани янада ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди.

custom img

2026 йил майдан айрим ИЭСларда электр энергияси ишлаб чиқариш тарифлари оширилади

Ўзгаришлар аҳоли ва якуний истеъмолчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Шифокорлар шафқатсиз муомала фактларини ҳужжатлаштиришга ўқитилди

13–14 апрель кунлари Хива шаҳрида “Истанбул баённомасига мувофиқ қийноққа солиш ва шафқатсиз муомаланинг бошқа турларини суд-тиббий ҳужжатлаштириш” мавзусида икки кунлик тренинг бўлиб ўтди.

custom img

“Кабар” агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Тўланбой Қурбонов вафот этди

У 2003 йилдан буён хорижий мухбир сифатида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни холис ва тезкор ёритиб келган.

custom img

Ўзбекистон Беларусдан 4 минг гектар экин майдонини ижарага олади

Ушбу ер майдонида минг бош қорамол парваришлаш режалаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"