Жаҳон

АҚШ Эрон бўйича ҳарбий сценарийларни кўриб чиқмоқда

Шунингдек, Трамп масалани музокара йўли билан ечишни ҳам қўллаб-қувватламоқда.

АҚШ Эрон бўйича ҳарбий сценарийларни кўриб чиқмоқда

 

АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг маслаҳатчилари Эронга нисбатан эҳтимолий ҳарбий чораларни қайта кўриб чиқмоқда.

 

The Wall Street Journal хабарига кўра, Покистонда ўтказилган АҚШ–Эрон музокаралари натижасиз якунлангач, Вашингтон бир қатор сценарийларни муҳокама қилмоқда. Улар орасида Эрон ҳудудига нисбатан чекланган зарбаларни қайта бошлаш эҳтимоли ҳам бор.

 

Шунингдек, тўлиқ кўламли ҳарбий операциялар варианти ҳам кўриб чиқилаётгани қайд этилган. Бироқ мутахассислар бундай сценарий минтақада беқарорликни кучайтириши ва можаронинг янада чўзилишига олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда.

 

Бундан ташқари, Ҳормуз бўғози орқали кемалар ҳаракатини назорат қилиш мақсадида қисқа муддатли блокада жорий этиш масаласи ҳам кун тартибида турибди. Бу орқали юк ташиш хавфсизлигини таъминлаш учун иттифоқчиларга босим ўтказиш эҳтимоли ҳам муҳокама қилинмоқда.

 

Шу билан бирга, нашр манбаларига кўра, Доналд Трамп ҳарбий вариантлар кўриб чиқилаётганига қарамай, можарони дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори бўлиб қолмоқда.

custom img

Исроил ва Ливан вақтинчалик сулҳга эришди

Ҳизбуллоҳ ҳам сулҳга қўшилишга рози бўлган ва Исроилдан қўшинларини олиб чиқишни талаб қилган.

custom img

Туркия Исроилнинг БМТдаги аъзолигини тўхтатишни таклиф қилди

Парламенти раиси Исроил сиёсатини танқид қилиб, халқаро чоралар кўришга чақирди.

custom img

Таиландда энг катта “сув жанги”да 191 киши ҳалок бўлди

Таиландда Сонгкран фестивали вақтида йўл-транспорт ҳодисалари кескин ошиб, 951 та ЙТҲ қайд этилди.

custom img

Садир Жапаров “лайк” сабабли қамалган фуқарони озод қилишга кўрсатма берди

Қирғизистон Президенти Бош прокурорга ҳолатни  ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳни яна икки ҳафтага узайтиришни кўриб чиқмоқда — Bloomberg

Эрон ҳам, АҚШ ҳам ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашни истамаслиги айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида Маккага киришга қатъий чекловлар қўйди

2026 йил 18 апрелдан бошлаб Ҳаж визасига эга бўлмаган барча виза тоифасидаги шахсларнинг Маккага кириши ёки у ерда қолиши тақиқланади.

custom img

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.

custom img

Япония Осиё давлатларига энергия инқирозини енгиб ўтиш учун маблағ ажратади

Бир қатор Осиё давлатлари аҳолини автомобиллардан биргаликда фойдаланишга ва кондиционерларни камроқ ишлатишга чақирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"