Жаҳон

Уганда генерали Туркиядан 1 миллиард доллар ва “энг гўзал аёл”ни талаб қилди

Қўмондон Туркияни Сомалидаги инфратузилма лойиҳаларидан фойда кўришда айблади.

Уганда генерали Туркиядан 1 миллиард доллар ва “энг гўзал аёл”ни талаб қилди

 

Уганда қуролли кучлари бош қўмондони Муҳоози Каинеругаба Туркия билан муносабатлар фонида кескин баёнот билан чиқди. У Туркиядан 1 миллиард доллар миқдорида маблағ ҳамда “энг гўзал аёл”ни рафиқаси сифатида тақдим этишни талаб қилганини маълум қилган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

 

Генералнинг таъкидлашича, мазкур талаблар Кампала ва Истанбул ўртасидаги эҳтимолий кескинликларнинг олдини олиш мақсадида илгари сурилган. У, шунингдек, агар ушбу талаблар бажарилмаса, 30 кун ичида Туркия билан дипломатик алоқалар узилиши мумкинлигини билдирган.

 

Муҳоози Каинеругаба ўз баёнотида Туркияни Сомалидаги инфратузилма лойиҳалари ҳамда минтақадаги иқтисодий фаолият орқали манфаат кўришда айблаган. Унинг фикрича, талаб қилинаётган маблағлар Туркиянинг минтақадаги иштироки учун “хавфсизлик дивиденди” сифатида қаралиши лозим.

 

Шунингдек, у ижтимоий тармоқлардаги чиқишида Туркиянинг “энг гўзал аёли”ни ўз рафиқаси сифатида тақдим этиш ҳақидаги талабни ҳам билдирган, бироқ мазкур пост кейинчалик ўчириб ташланган.

custom img

Исроил ва Ливан вақтинчалик сулҳга эришди

Ҳизбуллоҳ ҳам сулҳга қўшилишга рози бўлган ва Исроилдан қўшинларини олиб чиқишни талаб қилган.

custom img

Туркия Исроилнинг БМТдаги аъзолигини тўхтатишни таклиф қилди

Парламенти раиси Исроил сиёсатини танқид қилиб, халқаро чоралар кўришга чақирди.

custom img

Таиландда энг катта “сув жанги”да 191 киши ҳалок бўлди

Таиландда Сонгкран фестивали вақтида йўл-транспорт ҳодисалари кескин ошиб, 951 та ЙТҲ қайд этилди.

custom img

Садир Жапаров “лайк” сабабли қамалган фуқарони озод қилишга кўрсатма берди

Қирғизистон Президенти Бош прокурорга ҳолатни  ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳни яна икки ҳафтага узайтиришни кўриб чиқмоқда — Bloomberg

Эрон ҳам, АҚШ ҳам ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашни истамаслиги айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида Маккага киришга қатъий чекловлар қўйди

2026 йил 18 апрелдан бошлаб Ҳаж визасига эга бўлмаган барча виза тоифасидаги шахсларнинг Маккага кириши ёки у ерда қолиши тақиқланади.

custom img

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.

custom img

Япония Осиё давлатларига энергия инқирозини енгиб ўтиш учун маблағ ажратади

Бир қатор Осиё давлатлари аҳолини автомобиллардан биргаликда фойдаланишга ва кондиционерларни камроқ ишлатишга чақирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"