Жаҳон

Оқ уй Эрон бўйича учта эҳтимолий сценарийни кўриб чиқмоқда — WP

Ҳокимият ўзгариши сценарийлардан бири сифатида муҳокама қилинмоқда.

Оқ уй Эрон бўйича учта эҳтимолий сценарийни кўриб чиқмоқда — WP

 

The Washington Post нашрининг ёзишича, Оқ уй Эрон атрофидаги вазият ривожи учун учта асосий сценарийни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда нашр шарҳловчиси Девид Игнатиус АҚШ маъмурияти расмийларига таяниб хабар берган.

 

Маълум қилинишича, биринчи сценарий Эрон ҳукумати ағдарилиши билан боғлиқ. Оқ уй вакилларининг фикрича, бу вариант ҳарбий зарбалар тўхтатилган тақдирда нисбатан эҳтимолийроқ ҳисобланади.

 

Иккинчи сценарий мамлакатда сиёсий етакчилик алмашинуви юз беришини назарда тутади. Хусусан, янги олий раҳбар сифатида Муҳаммад Багир Ғолибаф каби амалдорларнинг ҳокимият тепасига келиши эҳтимоли тилга олинган.

 

Учинчи сценарий эса Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси таркибидаги қаттиққўл кучлар фаоллашуви билан боғлиқ. Унга кўра, улар қарама-қаршиликни кучайтириш, жумладан, Ҳормуз бўғозидаги блокадани бузиш ёки АҚШни қўшимча ён беришларга мажбурлашга уриниши мумкин.

 

Таъкидланишича, минтақадаги вазият глобал энергетика хавфсизлиги билан ҳам боғлиқ. Чунки айнан Ҳормуз бўғози орқали жаҳон нефть ва газ таъминотининг муҳим қисми амалга оширилади.

 

Аввалроқ, Исломободда бўлиб ўтган АҚШ–Эрон музокаралари келишувсиз якунланганидан сўнг, Доналд Трамп томонидан бўғозни блокировка қилиш бўйича кескин баёнотлар янграган эди.

custom img

Исроил ва Ливан вақтинчалик сулҳга эришди

Ҳизбуллоҳ ҳам сулҳга қўшилишга рози бўлган ва Исроилдан қўшинларини олиб чиқишни талаб қилган.

custom img

Туркия Исроилнинг БМТдаги аъзолигини тўхтатишни таклиф қилди

Парламенти раиси Исроил сиёсатини танқид қилиб, халқаро чоралар кўришга чақирди.

custom img

Таиландда энг катта “сув жанги”да 191 киши ҳалок бўлди

Таиландда Сонгкран фестивали вақтида йўл-транспорт ҳодисалари кескин ошиб, 951 та ЙТҲ қайд этилди.

custom img

Садир Жапаров “лайк” сабабли қамалган фуқарони озод қилишга кўрсатма берди

Қирғизистон Президенти Бош прокурорга ҳолатни  ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳни яна икки ҳафтага узайтиришни кўриб чиқмоқда — Bloomberg

Эрон ҳам, АҚШ ҳам ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашни истамаслиги айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида Маккага киришга қатъий чекловлар қўйди

2026 йил 18 апрелдан бошлаб Ҳаж визасига эга бўлмаган барча виза тоифасидаги шахсларнинг Маккага кириши ёки у ерда қолиши тақиқланади.

custom img

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.

custom img

Япония Осиё давлатларига энергия инқирозини енгиб ўтиш учун маблағ ажратади

Бир қатор Осиё давлатлари аҳолини автомобиллардан биргаликда фойдаланишга ва кондиционерларни камроқ ишлатишга чақирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"