Ўзбекистон

Ўзбекистонлик 82 нафар зиёратчи Туркиядаги аэропортда қолиб кетди

Бунга туристик фирмалар ўз мажбуриятларини етарли даражада бажармагани сабаб бўлган.

Ўзбекистонлик 82 нафар зиёратчи Туркиядаги аэропортда қолиб кетди

2026 йил 18 апрель куни Саудия Арабистонидан Туркия орқали Ўзбекистонга қайтаётган 82 нафар фуқаронинг Сабиҳа Гёкчен халқаро аэропортида мураккаб вазиятга тушиб қолди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.

 

Маълум бўлишича, улар "Ihlos Travel” ва “Hikmat Travel” номли хусусий туристик фирмалар хизматларидан фойдаланган ҳолда “Ар-Риёд - Истанбул - Чимкент-Тошкент” йўналиши орқали умра зиёратини амалга оширишни режалаштирганлар. 

 

Бироқ, томонлар ўзларига юклатилган мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги оқибатида зиёратчилар чет элда қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган.

 

Шунингдек, ҳолат бўйича тегишли идоралар масъуллари билан масалани ҳал қилишга қаратилган музокаралар олиб борилган, юқоридаги фирмалар мутасадди ходимлари билан суҳбатлашилган.

 

Натижада фуқароларнинг вақтинча транзит ҳудудида бўлиши давомида озиқ-овқат, транспорт ва бошқа зарурий товар ҳамда хизматлар билан таъминланишига эришилган. Зиёратчиларни келишилган йўналиш бўйича хавфсиз равишда Ўзбекистонга қайтариш ишлари тўлиқ назорат остида амалга оширилган.

 

custom img

Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган 6 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Қайтарилган болалар Тошкент аэропортида кутиб олиниб, оила бағрига топширилди.

custom img

Ўзбекистон аэропортлари уч ойда қарийб 4 миллион йўловчига хизмат кўрсатди

Жорий йилнинг биринчи чорагида аэропортлар 30 мингдан ортиқ рейсни амалга оширди, асосий улуш халқаро қатновларга тўғри келaди.

custom img

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Журналистлар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Янги келишув асосида оила ва хотин-қизлар масалаларини ОАВда кенг ёритиш, тренинглар ва медиа ташаббуслар амалга оширилади.

custom img

Жиззахда алиментдан қарздор ота машинасидан айрилди

Маълум бўлишича, эркак фарзандига алимент тўламай, автомашинасини яшириб келган.

custom img

“Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи” — ЖССТ раҳбари

Тошкент шаҳридаги Республика болалар онкологияси марказига ташрифи чоғида у “Замин” фондининг фаолиятини юқори баҳолади.

custom img

Миллий кино санъати саройи атрофидаги реклама баннерлари олиб ташланди

Тошкент шаҳрида маданий мерос объектлари ҳолати юзасидан кенг қамровли мониторинг бошланди.

custom img

Сирдарёда солиқ қарзи сабаб BYD хатланди

Маълум бўлишича, МЖЧ салкам 160 млн солиқ қарзини тўламаган.

custom img

Фарғонада эркак тўйда ароқ ичиб, правасидан айрилди

У маст ҳолда машина бошқарган ва 16,5 млн жарима тўлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"