Ўзбекистон

Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган 6 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Қайтарилган болалар Тошкент аэропортида кутиб олиниб, оила бағрига топширилди.

Россиядан ота-она қарамоғисиз қолган 6 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

 

Жорий йилнинг 21 апрель куни идоралараро ҳамкорлик ҳамда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги билан йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик натижасида хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 6 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Вояга етмаганлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти орқали пойтахтга олиб келиниб, белгиланган тартибда оила бағрига топширилди.

 

Ҳозирда болалар ва уларнинг оилаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, зарур ёрдам кўрсатиш ҳамда доимий мониторинг олиб бориш ишлари яшаш ҳудудлари бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан амалга оширилмоқда.

 

Маълумот учун, мазкур ҳамкорлик доирасида жорий йилнинг март ойида ҳам хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 5 нафар вояга етмаган бола Ватанга қайтарилган эди.

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Пойтахтда 27–30 ноябрь кунлари кучли ҳарорат инверсияси кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Ташриф дастурига кўра, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

“Ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.