Ҳиндистондаги пиротехника фабрикасида содир бўлган портлаш оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш хавфсизлик қоидаларининг бузилиши натижасида юзага келган.

Ҳиндистоннинг жанубий қисмида жойлашган Тамил Наду штатидаги пиротехника фабрикасида юз берган кучли портлаш оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб TASS маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган вақтда корхона ҳудудида қарийб 40 нафар ишчи бўлган. Портлаш кучи юқори бўлгани сабабли бир нечта ишлаб чиқариш бинолари вайрон бўлган.
Воқае оқибатида жароҳатланганлар шифохоналарга олиб кетилган бўлиб, айримларининг аҳволи оғир экани билдирилмоқда.
Ҳодиса жойида қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Мутасадди идоралар томонидан портлаш сабаблари юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, фожиaga хавфсизлик қоидаларига риоя этилмагани сабаб бўлган бўлиши мумкин.








