Жаҳон

Вашингтонда Трамп иштирок этган тадбирда отишма юз берди

АҚШ президенти, биринчи хоним Мелания Трамп, вице-президент Ж.Д. Вэнс ва бошқа амалдорлар эвакуация қилинган.

Вашингтонда Трамп иштирок этган тадбирда отишма юз берди

Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трамп иштирок этган расмий тадбир вақтида хавфсизлик билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Оқ уй мухбирлари уюшмасининг анъанавий қабул маросими давомида отишма овозларига ўхшаш товушлар эшитилгач, юқори мартабали амалдорлар зудлик билан эвакуация қилинган.

 

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, воқеа Washington Hilton меҳмонхонасида ўтказилаётган тадбир чоғида содир бўлган. Ҳодисадан сўнг Махфий хизмат ходимлари президент Дональд Трампни саҳнадан олиб чиқиб кетган.

 

Расмий манбаларга таяниб хабар қилинишича, Дональд Трамп жароҳат олмаган ва унинг соғлиғи жойида.

 

Тадбирда иштирок этган вице-президент Ж.Д. Вэнс ҳам хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.

 

Шунингдек, биринчи хоним Мелания Трамп, мудофаа вазири Пит Хегсет ҳамда бошқа юқори мартабали расмийлар ҳам зудлик билан эвакуация қилинган.

 

Воқеадан кейин тадбир тўхтатилган ва кейинга қолдирилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бир гумондор қўлга олингани айтилмоқда. Ҳодиса сабаблари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ҳиндистонда самолёт двигатели учиш пайтида ёниб кетди

Ҳодиса ортидан 232 йўловчи фавқулодда тарзда эвакуация қилиниб, олти нафар йўловчи турли тан жароҳатлари олган.

custom img

Виктор Орбан Венгрия парламентини тарк этди

У парламент фаолиятидан кўра миллий ҳаракатларни тиклаш муҳимлигини таъкидлади.

custom img

АҚШ ва Исроил кутаётган музокара бўлмаслиги мумкин

АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокарлар 27 апрель куни ўтказилиши мумкин. АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткоф ва Трампнинг куёви Жаред Кушнер ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан бир вақтда Покистонга ташриф буюрмоқда.

custom img

Трамп тадбиридаги отишмада гумондорнинг нишони “маъмурият амалдорлари” бўлган

Отишма оқибатида Махфий хизмат ходимларидан бири яраланган.

custom img

Трамп Кушнер ва Уиткоффнинг Покистонга сафарини бекор қилди

Покистонда ўтиши кутилган эҳтимолий музокаралар номаълум муддатга қолдирилди.

custom img

Афғонистонда уй томи қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага кучли ёғингарчилик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

custom img

Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уриниш сабаб ишдан бўшатилган — депутат

Ташиев жорий йил февраль ойида махсус хизмат раҳбари лавозимидан озод этилганди.

custom img

Сўнгги ўн йилликда очарчилик қурбонлари сони 9 баравар кўпайди — БМТ

2025 йилда дунёнинг 47 мамлакат ва ҳудудида 266 миллион киши ўткир озиқ-овқат танқислигига дуч келган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"