Жаҳон

Трамп тадбиридаги отишмада гумондорнинг нишони “маъмурият амалдорлари” бўлган

Отишма оқибатида Махфий хизмат ходимларидан бири яраланган.

Трамп тадбиридаги отишмада гумондорнинг нишони “маъмурият амалдорлари” бўлган

АҚШ президенти Дональд Трамп иштирок этган Вашингтондаги расмий тадбирда отишма содир этганликда гумон қилиниб қўлга олинган шахснинг асосий нишони маъмурият амалдорлари бўлгани айтди, деб хабар берди CBS News манбаларига таяниб.

 

Маълумотларга кўра, ҳибсга олинган Кул Ален тергов органларига Трамп маъмурияти вакилларига ҳужум уюштириш ниятида бўлганини билдирган. Шу билан бирга, унинг тўғридан-тўғри АҚШ президентини нишонга олгани тасдиқланмаган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, гумондор Калифорния штати Торонс шаҳрида туғилган. У олий таълим муассасасини тамомлаган ва кейинги йилларда таълим соҳасида фаолият юритган.

 

Полиция маълумотига кўра, у тадбирга таклиф этилган меҳмонлар орасида бўлган ҳамда илгари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эътиборига тушмаган. Эркак тадбир ҳудудига тўппонча ва бир нечта пичоқ билан қуролланган ҳолда киргани аниқланган.

 

Отишма оқибатида АҚШ Махфий хизмати ходимларидан бири жароҳат олган. Гумондор воқеадан кейин қўлга олиниб, тиббий кўрик учун шифохонага юборилган.

 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодисанинг аниқ мақсади ва эҳтимолий алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича терговни давом эттирмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, гумондор ёлғиз ҳаракат қилган.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

custom img

Ислом Махачев UFC тарихидаги рекордни янгилади

34 ёшли MMA жангчиси ирландиялик рақибини мағлуб қилиб, кетма-кет 17-жангида зафар қучди.

custom img

Туркияда ёзги мавсумнинг энг машҳур миллий таомлари маълум қилинди

Совуқ шўрвалар, зайтун мойида тайёрланган сабзавотли таомлар, турли салатлар ва машҳур Мараш музқаймоғи ёзги дастурхоннинг асосий таъмларидан бўлмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"