Жаҳон

Виктор Орбан Венгрия парламентини тарк этди

У парламент фаолиятидан кўра миллий ҳаракатларни тиклаш муҳимлигини таъкидлади.

Виктор Орбан Венгрия парламентини тарк этди

Венгрия бош вазири Виктор Орбан парламент сайловларида ҳукмрон коалиция мағлубиятга учраганидан сўнг парламентдаги депутатлик мандатидан воз кечганини маълум қилди. Бу ҳақда DW нашри хабар берди.

 

Сиёсатчи 25 апрель куни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилган баёнотида, Fidesz–Христиан-демократик халқ партияси коалицияси етакчи номзоди сифатида олган мандати амалда партияга тегишли эканини билдириб, ундан воз кечишга қарор қилганини қайд этган.

 

Орбан ўз баёнотида айни пайтда парламент фаолиятидан кўра, миллий ҳаракатни қайта ташкил этиш муҳимроқ эканини таъкидлаган.

 

Шунингдек, унинг маълум қилишича, аввал Бош вазир девонига раҳбарлик қилган Гергели Гуляш эндиликда парламентдаги Fidesz/KDNP фракциясига раҳбарлик қилади.

 

Виктор Орбан Fidesz партияси раиси сифатида фаолиятини давом эттиришга тайёрлигини билдирган. Мазкур масала июнь ойида бўлиб ўтадиган партия қурултойида кўриб чиқилади.

 

Венгрияда бўлиб ўтган парламент сайловларида ғалаба қозонган Tisza партияси етакчиси Петер Мадьяр 9 май куни бош вазир лавозимини эгаллаши кутилмоқда.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"