Жаҳон

Трамп Кушнер ва Уиткоффнинг Покистонга сафарини бекор қилди

Покистонда ўтиши кутилган эҳтимолий музокаралар номаълум муддатга қолдирилди.

Трамп Кушнер ва Уиткоффнинг Покистонга сафарини бекор қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп махсус вакил Стив Уиткофф ҳамда куёви Жаред Кушнернинг Покистонга режалаштирилган сафарини бекор қилганини маълум қилди. Мазкур ташриф Эрон билан эҳтимолий тинчлик музокаралари доирасида ташкил этилиши режалаштирилган эди.

 

Трампнинг Fox News телеканалига берган интервьюсида айтишича, вакилларнинг Исломободга сафари бекор қилинган. У бунга сафарга кетадиган вақтнинг кўплиги, ички ишлар жадвалининг бандлиги ҳамда Эрон раҳбариятидаги ички келишмовчиликларни сабаб сифатида кўрсатган.

 

АҚШ президенти кейинчалик мазкур қарор Эрон билан қарама-қаршилик қайта бошланишини англатмаслигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча бу борада якуний қарорлар кўриб чиқилмаган.

 

Шунингдек, Трамп Truth Social платформасидаги баёнотида Эрон бўйича режалаштирилган барча Америка делегациялари сафарлари бекор қилинганини тасдиқлаган. У Теҳрон раҳбарияти ичидаги келишмовчиликлар музокара жараёнига тўсқинлик қилаётганини қайд этган.

 

Мазкур баёнотлар Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Покистонга ташриф буюриб, расмийлар билан икки томонлама масалаларни муҳокама қилганидан сўнг янграган. ОАВ хабарларига кўра, Эрон делегацияси кейинчалик Исломободни тарк этган.

 

Айни пайтда томонлар ўртасида аввал эълон қилинган сулҳ режими сақланиб қолмоқда. Шу билан бирга, АҚШнинг Эрон портларига нисбатан блокадаси ҳамда Эроннинг Ҳурмуз бўғози бўйича чекловлари бекор қилинмаган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.