Жаҳон

Сўнгги ўн йилликда очарчилик қурбонлари сони 9 баравар кўпайди — БМТ

2025 йилда дунёнинг 47 мамлакат ва ҳудудида 266 миллион киши ўткир озиқ-овқат танқислигига дуч келган.

Сўнгги ўн йилликда очарчилик қурбонлари сони 9 баравар кўпайди — БМТ

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти агентликлари томонидан тайёрланган 2026 йилги Озиқ-овқат инқирози бўйича глобал ҳисоботда дунёда очарчилик даражаси кескин ёмонлашаётгани қайд этилди.

 

Ҳисоботга кўра, 2016 йилдан буён ҳалокатли даражадаги очликка дуч келаётган инсонлар сони тўққиз баравар ошган. Шу билан бирга, ўткир озиқ-овқат танқислиги ҳолатлари ҳам сўнгги ўн йилликда икки баравар кўпайган.

 

2025 йилда ҳисобот тарихида илк бор бир вақтнинг ўзида икки ҳудудда — Ғазо сектори ҳамда Суданнинг айрим қисмларида ҳалокатли очарчилик даражаси расман эълон қилинган.

 

БМТнинг Интеграциялашган озиқ-овқат хавфсизлиги таснифи тизимига мувофиқ, мазкур ҳудудлардаги вазият энг юқори — бешинчи босқич сифатида баҳоланган. Ушбу даража аҳолининг оммавий гуманитар ёрдамга муҳтожлигини англатади.

 

Ҳисоботда қайд этилишича, Афғонистон, Бангладеш, Конго Демократик Республикаси, Мянма, Нигерия, Покистон, Жанубий Судан, Судан, Сурия ва Яман давлатлари ўткир очарчилик хавфи юқори бўлган асосий ҳудудлар сирасига киради. Мазкур мамлакатларда дунёдаги очликдан азият чекаётган аҳолининг қарийб учдан икки қисми яшайди.

 

2025 йилда 47 та мамлакат ва ҳудудда жами 266 миллион киши юқори даражадаги озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келган. Бу таҳлил қилинган умумий аҳолининг қарийб 23 фоизини ташкил этади.

 

Шунингдек, болалар ўртасидаги тўйиб овқатланмаслик муаммоси ҳам жиддий тус олган. Ҳисоботга кўра, 2025 йилда 35,5 миллион бола ўткир тўйиб овқатланмасликдан азият чеккан бўлса, шундан қарийб 10 миллион нафари оғир ҳолатда бўлган.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.