Абу Али ибн Сино номидаги олимпиадада Ўзбекистон 11 та медаль олди
Халқаро олимпиадаларда медаль совриндорларига пул мукофотлари берилади.

Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси юқори натижа қайд этди.
Тақдирлаш маросими якунларига мувофиқ, Ўзбекистон терма жамоаси жами 11 та медални қўлга киритди. Жумладан, 2 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медаллари қўлга киритилди.
Маълумот учун, минтақавий халқаро олимпиадаларда медаль совриндорларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:
олтин медаль соҳиби — 4,944 млн сўм, ўқитувчисига 20,6 млн сўм;
кумуш медаль соҳиби — 3,296 млн сўм, ўқитувчисига 14,42 млн сўм;
бронза медаль соҳиби — 2,472 млн сўм, ўқитувчисига 12,36 млн сўм.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий олимпиада совриндорлари олий таълим муассасаларига киришда ўз фанидан максимал балл билан имтиёзга эга бўлади.








