Ўзбекистон

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сув олиш лимитидан ошиш, шартномасиз ёки рухсатномасиз сув олиш қоидабузарлик ҳисобланади.

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

 

Ҳукуматнинг 2026 йил 21 октябрдаги 585-сон қарори билан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартибини бузганлик юзасидан молиявий санкцияларни қўллаш тартиби тасдиқланди.

 

Қарорга кўра, қуйидаги ҳолатлар сув олиш тартибини бузиш ҳисобланади:

  • белгиланган лимитдан ортиқча сув олиш;

  • сув олиш шартномасини расмийлаштирмасдан сув олиш;

  • сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламаслик;

  • сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатномасиз сув олиш;

  • ўзбошимчалик билан сув олиш.

 

Биринчи марта қоидабузарлик содир этилганда Инспекция юридик шахсни «suvnazorat.uz» электрон платформаси орқали огоҳлантиради ва тегишли кўрсатма беради. Қоидабузарлик 10 кун ичида бартараф этилмаса, молиявий санкция қўлланилади.

 

Санкция ҳар минг куб метр сув учун базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) асосида, Сув кодексининг 164-моддасида белгиланган фоиз миқдорида ҳисобланади. Санкция қўлланилганидан кейин бир йил ичида қоидабузарлик такрорланса, унинг миқдори беш баравар этиб белгиланади.

 

Молиявий санкцияларни тўлаш тартиби

  • Қарор ва санкция ҳисоб-китоби олинган кундан бошлаб бир ой ичида санкция суммасининг 50 фоизи ихтиёрий тўланса, юридик шахс қолган қисмини тўлашдан озод этилади.

  • Санкция суммасини олти ойдан кечиктирмасдан, ҳар ойда камида олтидан бир қисмини тўлаш орқали бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин. Дастлабки тўлов бир ой ичида амалга оширилса, ушбу тартиб автоматик қўлланади.

  • Санкция ихтиёрий тўланганида, ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилмаган деб ҳисобланади.

 

Агар санкция бир ой ичида ихтиёрий тўланмаса, Инспекция судга даъво аризаси киритади. Қарор устидан шикоят берилганида, у кўриб чиқилгунга қадар санкцияни қўллаш жараёни ва муддати тўхтатиб турилади.

 

Суд санкцияни ноқонуний ёки асоссиз деб топса, тўланган маблағлар 15 кун ичида қайтарилади. Маблағ ўз вақтида қайтарилмаган ҳар бир календарь кун учун Марказий банк асосий ставкасининг уч юздан бир қисми миқдорида фоиз тўланади.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.