Ўзбекистон

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Буюртмачи ва пудрат ташкилотига шикастланган қабр тошларини тиклаш мажбурияти юклатилди.

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

 

Тошкент шаҳридаги Боткин қабристонида қурилиш ишлари вақтида девор қулаб тушиб, бир нечта қабр тошларига зарар етди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

 

Дастлабки ўрганишларга кўра, собиқ шампан винолари заводи ҳудудида олиб борилган қурилиш ишлари вақтида объектни Боткин қабристонидан ажратиб турган девор қулаган. Оқибатда қабристоннинг 15-сектори сўнгги қаторидаги бир нечта қабр тошлари шикастланган. Қабрларнинг ўзи очилиб қолмаган.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси вазиятни назоратга олган. Қоидабузарликлар билан олиб борилган қурилиш ишлари тўхтатилган, масъул шахслар аниқланган. Ҳодиса тафсилотлари ва уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

 

Буюртмачи ва пудрат ташкилотига девор қулаши оқибатларини бартараф этиш ҳамда шикастланган қабр тошларини тиклаш мажбурияти юклатилган. Ташкилотлар узр сўраб, ишларни ҳафта охиригача якунлашларини билдирган.

 

Ҳокимлик марҳумларнинг яқинлари ҳис-туйғуларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш муҳимлигини таъкидлаб, тиклаш ишлари назоратда бўлишини ва жараён ҳақида қўшимча маълумот бериб борилишини маълум қилди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.