Ўзбекистон

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

2027 йил 1 январдан лифтлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатишнинг янги тартиби кучга киради.

Лифтга ҳар ой техник хизмат кўрсатилиши шарт: янги тартиб белгиланди

Ҳукуматнинг 2026 йил 22 октябрдаги 588-сон қарори билан лифтлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Қарорга кўра, лифтларни рўйхатдан ўтказиш, техник хизмат кўрсатиш бўйича шартномаларни тузиш ва бекор қилиш, шунингдек, хизмат натижаларини қайд этиш ҳамда сақлаш “Хавфсиз лифт” ягона идоралараро электрон платформаси орқали амалга оширилади.

 

Лифтлар ваколатли орган томонидан бепул рўйхатга олинади. Дастлабки техник кўрикдан ижобий натижа олинганидан сўнг, лифт икки иш куни ичида рўйхатдан ўтказилиб, буюртмачига QR-кодли маълумотнома юборилади.

 

Бино бошқарувчиси лифтга ҳар ойда камида бир марта техник хизмат кўрсатилишини таъминлаши шарт.

 

Лифт кабинасининг кўринадиган жойида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

  • белгиланган шаклдаги идентификация рақами;

  • лифт рўйхатдан ўтказилганини тасдиқловчи ҚР-кодли маълумот;

  • бино бошқарувчиси ва техник хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг номи, манзили ҳамда алоқа маълумотлари.

 

Йўловчи ташишга мўлжалланган лифтларда қурилиш материаллари, қурилиш чиқиндилари, лифт ўлчамларига мос келмайдиган буюм ва жиҳозларни, шунингдек, портловчи, тез алангаланувчи, радиоактив ва ўта заҳарли моддаларни ташиш тақиқланади. Бу тақиқ лифтнинг юк кўтариш қобилиятидан қатъи назар амал қилади.

 

Шунингдек, электрон платформа орқали сотиб олинмаган ва ўрнатилмаган лифтлар ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

 

Ўрнатилган ва муомалага чиқарилган ҳар бир лифт учун камида уч йиллик кафолат муддати белгиланади. Кафолат даврида таъмирлаш ишлари ва лифт қисмларини алмаштириш муддати 15 кундан ошмаслиги керак.

 

Фойдаланиш тақиқланган ва қизил рангли маълумот ёрлиғи билан белгиланган лифтларга техник хизмат кўрсатилмайди. Бундай даврда техник хизмат кўрсатувчи ташкилот бино бошқарувчисидан ойлик техник хизмат ҳақини талаб қила олмайди.

 

Техник хизмат кўрсатувчи ташкилотлар реестрига киритилиш онлайн хабарнома юбориш орқали бепул амалга оширилади.

 

Қарор 2027 йил 1 январдан кучга киради.

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Талабларга мослашиш учун иссиқхоналарга муддат берилган, экологик модернизация харажатларининг бир қисми эса давлат томонидан қопланади.

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Ёшлар ўртасида профилактика ишларини кучайтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда спорт ва касб-ҳунарга кенг жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Президент фармонига кўра, ходимлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги хизматлари учун тақдирланади.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин: бунга нима сабаб бўлади?

Ҳаво сифати халқаро индекс бўйича “ноқулай” даражага етиши мумкин.

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Зироат Мирзиёева болалар келажагига бағишланган кўргазмага борди

Кўргазмада болаларнинг хавфсизлиги, таълим олиши, ижтимоий ҳимояси ва келажагини танлаш имконияти каби масалалар ёритилди.

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Буюртмачи ва пудрат ташкилотига шикастланган қабр тошларини тиклаш мажбурияти юклатилди.

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Шунингдек, унга аввал ҳам қўпол муносабатда бўлингани ҳақидаги маълумотлар текширилмоқда.

Дорихоналарга дори воситалари мажбуран қўшиб сотиляптими? Рақобат қўмитаси ҳолатни ўрганмоқда

Дорихоналарга дори воситалари мажбуран қўшиб сотиляптими? Рақобат қўмитаси ҳолатни ўрганмоқда

Ўзбекистонда айрим дори етказиб берувчилар дорихоналардан буюртма қилинмаган препаратларни ҳам сотиб олишни талаб қилаётгани айтилмоқда.