“Тошкент халқаро яриммарафони” сабаб айрим кўчаларда ҳаракат чекланади
Чекловлар 6 сентябрь соат 05:00 дан 14:00 гача амал қилади.

6 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан "Тошкент халқаро яриммарафони" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.

Тадбир иштирокчилари ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 6 сентябрь куни соат 05:00 дан 14:00 гача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Чекловлар қуйидаги кўчаларга тааллуқли:
- Ислом Каримов кўчаси — Фурқат кўчасидан Шараф Рашидов шоҳ кўчасигача;
- Шараф Рашидов шоҳ кўчаси — Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
- Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов кўчасидан Ойбек кўчасигача;
- Ойбек кўчаси — Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасигача;
- Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача;
- Абдулла Қодирий кўчаси — Нукус кўчасидан Ҳамидулла Орипов кўчасигача;
- Ҳамидулла Орипов кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;
- Мустақиллик шоҳ кўчаси — Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
- Амир Темур хиёбони атрофидаги йўллар — Бухоро ва Шаҳрисабз кўчаларигача;
- Алишер Навоий кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Фурқат кўчасигача;
- Ботир Зокиров кўчаси — Алишер Навоий кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
- Ўқчи кўчасининг Ботир Зокиров кўчасига туташ қисми.
Иштирокчилар ва томошабинлар сони ортган тақдирда, ушбу ҳудудларга туташ айрим йўлларда ҳам ҳаракат вақтинча чекланиши мумкин.
Ҳайдовчиларга сафарларини олдиндан режалаштириш, муқобил йўналишлардан фойдаланиш ҳамда йўл белгилари ва масъул ходимларнинг кўрсатмаларига амал қилиш тавсия этилди.








