Ўзбекистон

Оҳангарон туманида автобус ва Lacetti тўқнашди

Lacetti ҳайдовчиси ва 2 нафар автобус йўловчиси шифохонага олиб кетилган.

Оҳангарон туманида автобус ва Lacetti тўқнашди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

 

Бугун, 2 сентябрь куни соат тахминан 18:30 ларда А373 “Тошкент–Ўш” автомобиль йўлининг 75-километрида 1964 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Isuzu” русумли автобус қайрилиб олиш мумкин бўлган жойдан бурилаётган вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган 1997 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Lacetti” автомобили билан тўқнашган.

 

Ҳодиса оқибатида “Lacetti” ҳайдовчиси ҳамда автобусдаги икки нафар йўловчи шифохонага олиб кетилган.

 

Ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

“Тошкент халқаро яриммарафони” сабаб айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

Чекловлар 6 сентябрь соат 05:00 дан 14:00 гача амал қилади.

custom img

Жиззахда 33 минг аҳолига мўлжалланган атомчилар шаҳарчаси қурилади

Вилоятда 9,5 млрд долларлик интеграциялашган атом электр станцияси қурилиши давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 39 миллиондан ошди

Шавкат Мирзиёев аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунлари ҳамда статистика тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди.

custom img

Ўзбекистонда ягона божхона тўлови ставкаси 30 фоиздан 20 фоизга туширилади

2027 йилдан божхона соҳасидаги янги стратегияга кўра, тўловлар пасайтирилади ва тадбиркорлар учун бир қатор талаблар бекор қилинади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим ўтказилди.

custom img

Зафарабод тумани ҳокими ва унинг ўғли ЙТҲга учради

“MAZ” русумли юк машинаси чапга бурилиш вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган ҳоким бошқарувидаги “KIA Seltos” билан тўқнашган.

custom img

Хорижликлардан Ўзбекистонга кириш визаси учун 31 минг доллар олганлар ушланди

Улар уч нафар хорижий фуқарога Ўзбекистонга кириш визаларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

custom img

Ўзбекистонда 2050 йилга бориб туғилишлар сони 1,2 миллиондан ошиши мумкин

2050 йилга келиб мамлакатда бир йил давомида дунёга келадиган болалар сони 2025 йилга нисбатан 40 фоиздан кўпроққа ошиши прогноз қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"