Жаҳон

Россияликлар Ўзбекистонга оммавий равишда чипта сотиб олишни бошлади

Ўзбекистон кузги мавсумда россиялик сайёҳлар орасида авиачипта харидлари энг кўп ошган хорижий йўналишга айланди.

Россияликлар Ўзбекистонга оммавий равишда чипта сотиб олишни бошлади

Россиялик сайёҳларнинг 2026 йил кузида Ўзбекистонга бўлган қизиқиши ошган. Мамлакат кузги мавсумда авиачипта харидлари ўсиши бўйича етакчи бўлган. Бу ҳақда Лента.ру хабар берди.

 

«Туту» саёҳат сервиси маълумотларига кўра, кузда Ўзбекистонга сотилган авиачипталар улуши 5,2 фоиз бандга ошган. Бу кўрсаткич бўйича Туркия иккинчи ўринни эгаллаган. Кейинги ўринлардан Озарбайжон, Арманистон ва Грузия жой олган.

 

Айни пайтда Беларус ва Қозоғистонга авиачипта харидлари улуши камайган.

 

Меҳмонхоналарни брон қилиш бўйича эса энг катта ўсиш Хитойда қайд этилган — 4,2 фоиз банд. Ўзбекистон 3,2 фоиз бандлик ўсиш билан иккинчи ўринда қайд этилган.

 

Шунга қарамай, меҳмонхоналарни брон қилиш сони бўйича Беларус, Абхазия ва Туркия 2025 йилдагидек етакчилик қилмоқда.

 

Аввалроқ Россия фуқароларига кузда хорижда дам олиш харажатлари маълум қилинган эди. Унга кўра, чет элдаги кузги таътил бир киши учун камида 100 минг рублга тушади.

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Нархларнинг кўтарилишига АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам таъсир кўрсатди.

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Дафн маросими вақтида черковга бостириб кирган қуролланган шахслар ўт очган.

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Табиий офат оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 163 киши жароҳатланди.

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Россияда ноқонуний яшаб, қурилиш майдонида ишлаган ўзбекистонлик эркак назорат-ўтказиш пункти орқали мамлакатдан чиқиб кетишга уринганида ушланган.

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

АҚШ президенти 2020 йилги сайловлар сохталаштирилганини даъво қилиб, учинчи муддатга номзодини қўйиш ҳуқуқи борлигини айтди.

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Жароҳатланган беш нафар кончи шифохонага ётқизилган.

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Кремль Украина бўйича музокаралар дастлаб Россия, АҚШ ва Украина иштирокида ўтишини билдирди.

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Энг кўп ўлим ҳолатлари Италия, Франция, Испания ва Германияда қайд этилган.