Жаҳон

Дания илк бор Гренландияга муддатли ҳарбий хизматчиларни юборди

Даниянинг Арктикадаги ҳарбий иштирокини кучайтириш қарори АҚШнинг Гренландияга даъволари фонида амалга оширилмоқда.

Дания илк бор Гренландияга муддатли ҳарбий хизматчиларни юборди

Дания Арктикадаги ҳарбий мавжудлигини кучайтириш доирасида илк бор муддатли ҳарбий хизматчиларини Гренландияга юборди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Мазкур қарор АҚШ президенти Доналд Трампнинг Данияга қарашли ярим автоном Гренландияни АҚШ тасарруфига ўтказиш ҳақидаги бир неча бор билдирган истаклари фонида қабул қилинган. Копенгаген ва Гренландия ҳукумати бу ғояни қатъиян рад этган.

 

Гренландияга юборилган ҳарбий хизматчилар Даниянинг ҳарбий хизмат муддатини узайтириш бўйича янги дастурининг илк гуруҳига киради. Улар Арктиканинг оғир иқлим шароитида жанговар ҳаракатлар олиб бориш ва омон қолиш бўйича тайёргарликдан ўтмоқда.

 

Ҳарбий хизматчилар «Аrctic Endurance» машғулотларида иштирок этмоқда. Ушбу машғулотлар НАТОнинг Арктикадаги мавжудлигини кучайтиришга қаратилган «Аrctic Sentry» миссияси доирасида ўтказилмоқда.

 

Дания ҳукумати Арктикадаги мудофаани кучайтириш учун миллиардлаб доллар маблағ ажратишни режалаштирган. Мамлакат мудофаа вазири минтақага йиллар давомида етарлича сармоя киритилмаганини тан олган.

 

Айни пайтда Россия НАТОнинг Арктикадаги фаоллиги кучайишидан хавотир билдирган ва буни бевосита хавфсизлик таҳдиди деб баҳолаган. Хитой ҳам минтақадаги, хусусан фойдали қазилмаларга бой ҳудудлардаги фаолиятини кенгайтирмоқда.

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.