Жаҳон

Жанубий Кореяда 4 нафар ўзбекистонлик террорчилик ташкилотини қўллаб-қувватлашда гумон қилинмоқда

Улар Суриядаги террорчилик ташкилотига пул ва транспорт воситаларини юборишда айбланмоқда.

Жанубий Кореяда 4 нафар ўзбекистонлик террорчилик ташкилотини қўллаб-қувватлашда гумон қилинмоқда



Жанубий Корея полицияси Сурияда фаолият юритувчи Катиба ал-Тавҳид вал-Жиҳод (КТЖ) террорчилик ташкилотини молиялаштириш ва унга моддий ёрдам кўрсатишда гумон қилинган тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан тергов олиб бормоқда. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.



Маълум қилинишича, гумонланувчилардан бири 2025 йил апрель ойидан бошлаб КТЖга жами 6,3 миллион вон (тахминан 4,6 минг доллар) миқдорида криптовалюта юборганликда гумон қилинмоқда.



Шунингдек, у гуруҳдан криптовалюта олгани ва ушбу маблағлар ҳисобидан умумий қиймати 170 миллион вон бўлган 11 та фойдаланилган автомобиль ҳамда 2 та экскаватор харид қилиб, уларни Сурияга юборган бўлиши мумкин.



Полиция қолган уч нафар Ўзбекистон фуқаросини эса асосий гумондорга ёрдам бериш, жумладан, фойдаланилган транспорт воситаларини топишда кўмаклашишда айбланмоқда. Улар ҳибсга олинмаган ҳолда сўроқ қилинган.



Тергов маълумотларига кўра, асосий гумондор Ўзбекистон фуқароларидан бирининг номи остида фойдаланилган автомобиллар экспорти билан шуғулланувчи компанияни бошқарган.



БМТ 2022 йилда Ал-Қоида билан алоқадор КТЖни террорчилик ташкилоти сифатида белгилаган.



Ҳозирда Жанубий Корея ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Ҳар бешинчи бола интернетда жинсий зўравонлик ёки эксплуатацияга учраган — UNICEF

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти 21 мамлакатдаги тадқиқот асосида бир йил давомида 12–17 ёшли қарийб 20 миллион бола интернет орқали жинсий зўравонлик ёки эксплуатациянинг камида бир турига дуч келганини маълум қилди.

custom img

Си Цзиньпин Яқин Шарқда янги хавфсизлик тизимини яратишга чақирди

Си Цзиньпин Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан учрашувда минтақа давлатлари ўз тақдирини ўзи белгилаши кераклигини таъкидлади.

custom img

Россияликлар Ўзбекистонга оммавий равишда чипта сотиб олишни бошлади

Ўзбекистон кузги мавсумда россиялик сайёҳлар орасида авиачипта харидлари энг кўп ошган хорижий йўналишга айланди.

custom img

Дания илк бор Гренландияга муддатли ҳарбий хизматчиларни юборди

Даниянинг Арктикадаги ҳарбий иштирокини кучайтириш қарори АҚШнинг Гренландияга даъволари фонида амалга оширилмоқда.

custom img

Россия Эронга гипертовушли қанотли ракеталар ишлаб чиқишда яширинча ёрдам берган — FT

Теҳрон Россия кўмагида яратилган ракетани синовдан ўтказган, бироқ уни қуролли кучлар таркибига қабул қилгани номаълум.

custom img

Россияда меҳнат мигрантлари учун тиббий кўрик қоидалари кучайтирилди

Энди 30 кундан ортиқ қолувчилар ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиши шарт.

custom img

Туркия авиакомпаниялари Москвага айрим рейсларни вақтинча бекор қилди

Бунга Внуково аэропортидаги вақтинчалик чекловлар сабаб бўлган.

custom img

“Ёлғон гапириш айрим эронликлар учун динининг бир қисми” – АҚШ Вакиллар палатаси спикери

Спикер Трампнинг Эронга қарши уруш бошлаш қарорини ҳимоя қилиб, Теҳрон билан музокараларда ишонч йўқлигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"