Жаҳон

Россия Эронга гипертовушли қанотли ракеталар ишлаб чиқишда яширинча ёрдам берган — FT

Теҳрон Россия кўмагида яратилган ракетани синовдан ўтказган, бироқ уни қуролли кучлар таркибига қабул қилгани номаълум.

Россия Эронга гипертовушли қанотли ракеталар ишлаб чиқишда яширинча ёрдам берган — FT

Россия 2023 йилдан буён C430L код номи остидаги махфий дастур доирасида Эронга замонавий гипертовушли қанотли ракеталарни ишлаб чиқишда ёрдам бериб келган. Бу ҳақда Financial Times нашри сиздирилган ёзишмалар, сафарлар ҳақидаги маълумотлар ва ҳарбий патентлар таҳлилига асосланган суриштирувида маълум қилди.

 

FT маълумотларига кўра, дастур АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан кейин ҳам давом этган.

 

C430L дастурининг асосий мақсади Эронга қанотли ракеталарда қўлланадиган тўғридан-тўғри оқимли двигателни ишлаб чиқишда ёрдам бериш бўлган. Бундай двигатель ракетага товуш тезлигидан бир неча баравар юқори тезликда парвоз қилиш имконини беради.

 

Дастур Россия томонидан «Рособоронекспорт» томонидан ташкил этилиб, лойиҳа «НПО машиностроения» билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилган. Унда Россиянинг ракета ишлаб чиқариш соҳасидаги етакчи мутахассислари ҳам иштирок этган.

 

Экспертларнинг фикрича, ишлаб чиқилаётган технологиялар кемаларга қарши ҳамда қуруқликдаги нишонларга зарба берувчи ракеталарда қўлланиши мумкин.

 

FT маълумотларига кўра, Эрон тўғридан-тўғри оқимли двигателни аллақачон яратган ва унинг парвоз синовларини ўтказган. Бироқ Россия ёрдами билан ишлаб чиқилган гипертовушли қанотли ракетанинг қуролланишга қабул қилинганига ҳозирча далил йўқ.

 

FT 2024 йил июнида Россия президенти Владимир Путин Ғарб қуроллари билан Россия ҳудудига зарбалар берилишига жавобан Москва бундай зарбаларни амалга ошираётган давлатларнинг нозик объектларига қарши фойдаланиш учун дунёнинг бошқа ҳудудларига «худди шундай қуроллар» етказиб бериши мумкинлигини айтганини ҳам эслатган. Нашр қайд этишича, ўша вақтда C430L дастури аллақачон фаол бўлган.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

custom img

Қариялар уйидаги ёнғин: 16 киши вафот этди

Ҳозирда фожиа сабаби ўрганилмоқда.

custom img

112 га қўнғироқ: 66 ёшли аёл 4 метрлик қудуққа тушиб кетди

Аёл эҳтиётсизлиги оқибатида ҳовлисидаги қудуққа тушиб кетган.

custom img

Си Цзиньпин Ҳиндистонда: етти йилдан кейинги илк ташриф

Хитой раиси Ҳиндистонга ташрифи давомида Бош вазир Нарендра Моди билан икки томонлама музокаралар ўтказади.

custom img

Республикачилар мағлуб бўлса, Эронга янада қаттиқроқ чоралар кўрилиши мумкин — Трамп

АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

custom img

Исроил Ҳизбуллоҳ базасини портлатди: портлаш 4,1 магнитудали зилзилага сабаб бўлди

2 километрдан ортиқ узунликдаги иккита туннелни йўқ қилиш учун 1 минг тоннадан ортиқ портловчи модда ишлатилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"