Ўзбекистон

“Даволаш иши” ўрнига 6 йиллик “Умумий тиббиёт” дастури жорий этилади

Беш йиллик таълимдан сўнг талабалар бир йил тўлиқ амалий тайёргарликдан ўтади.

“Даволаш иши” ўрнига 6 йиллик “Умумий тиббиёт” дастури жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда узлуксиз касбий таълим тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

 

Тақдимотда 2027/2028-ўқув йилидан тиббиёт олийгоҳларида “Даволаш иши” йўналиши ўрнига 6 йиллик “Умумий тиббиёт” бакалавриат дастурини жорий этиш таклиф қилинди. Беш йиллик таълимдан сўнг талабалар бир йил тўлиқ амалий тайёргарликдан ўтади.

 

Дастурни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар оилавий шифокор сифатида ишлаш имкониятига эга бўлади. Оилавий тиббиёт бўйича кадрлар тайёрлашда резидентларнинг оилавий поликлиникаларда бир вақтнинг ўзида ўқиши ва амалиёт ўташи йўлга қўйилади.

 

Тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш босқичма-босқич резидентурага ўтказилиб, магистратура асосан илмий-педагогик кадрлар тайёрлашга йўналтирилади.

 

Шунингдек, тиббиёт олийгоҳларига қабул параметрлари ҳудудлар ва тиббиёт муассасаларининг реал эҳтиёжи ҳамда кадрлар етишмовчилиги асосида шакллантирилиши таклиф қилинмоқда. Давлат буюртмаси йўналишлар кесимида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

 

Тақдимотда ўрта тиббиёт кадрларини тайёрлаш, олий маълумотли ҳамшираларнинг ташхис, даволаш ва профилактика жараёнларидаги ролини ошириш ҳамда фармацевтика таълимини ишлаб чиқариш билан янада яқин боғлаш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

custom img

2027 йилдан давлат хизматчиларига иш ҳақи тўлаш тартиби ўзгаради

Давлат хизматчиларининг лавозим маоши 11 та разряд асосида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"