Ўзбекистон

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилади

Янги тартиб 2027 йил 1 июлдан кучга киради.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилади


 
Ўзбекистонда 2027 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини халқаро стандартларга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилади. Мутахассисларнинг касбий малакаси Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази томонидан мустақил ва шаффофлик принциплари асосида баҳоланади.


 
2030 йилгача давлат рўйхатидан ўтиш ихтиёрий бўлиб, махсус имтиҳон орқали ёки малака тоифаси берилиши жараёнида автоматик тарзда амалга оширилади. Рўйхатдан ўтган ходимга 5 йил муддатга тегишли мақом берилади.


 
Аввал берилган малака тоифалари ҳам амал қилиш муддати тугагунига қадар сақланади. Улар асосида белгиланган устамалар ва лавозим билан боғлиқ ҳуқуқлар ҳам ўз кучида қолади.


 
2030 йилдан кейин имтиҳондан ўта олмаган ходим ишидан четлатилмайди. Унга бир йил ичида қайта имтиҳон топшириш имконияти берилади ва шу даврда фаолиятини давом эттириши мумкин.


 
Уч йил ёки ундан кўпроқ вақт давомида ишламаган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун ҳам алоҳида тартиб белгиланади. Улар ихтисослашув курсларини тамомлаб, қайта давлат рўйхатидан ўтиши мумкин. Агар аввалги рўйхатдан ўтиш муддати тугамаган бўлса, қайта имтиҳон топшириш талаб этилмайди.


 
Камида 20 йиллик иш стажига эга ва илмий даражаси бўлган шифокорлар эса имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказилади. Шу тариқа уларнинг узоқ йиллик касбий тажрибаси ва илмий салоҳияти ҳисобга олинади.


 
Янги тизим доирасида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш жараёни халқаро стандартлар асосида модернизация қилиниши белгиланган.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

custom img

2027 йилдан давлат хизматчиларига иш ҳақи тўлаш тартиби ўзгаради

Давлат хизматчиларининг лавозим маоши 11 та разряд асосида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"