Ўзбекистон

Талабалар диққатига: бугундан янги автобус қатнови йўлга қўйилди

Янги автобус йўналиши эрталабки тиғиз вақтда метро ва йўллардаги юкламани камайтиришга хизмат қилади.

Талабалар диққатига: бугундан янги автобус қатнови йўлга қўйилди



2026/2027-ўқув йили бошланиши муносабати билан Тошкент шаҳрида талабалар учун янги вақтинчалик автобус йўналиши ташкил этилди.



Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги ҳамкорлигида йўлга қўйилаётган йўналиш бугун — 7 сентябрдан бошлаб «Мирзо Улуғбек» метро бекати ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ) ўртасида қатнайди.



Автобуслар эрталабки тиғиз вақтда — 07:00 дан 08:00 гача ҳаракатланади. Йўналишга 4 та катта сиғимли автобус жалб этилади.



Автобуслар «Мирзо Улуғбек» метро бекатидан чиқиб, Чўпонота кўчаси, Қатортол, Тахтагул кўчаси, Кичик ҳалқа айланма йўли, Кўкча Дарвоза ва Заковат кўчалари орқали ЎзДЖТУга етиб боради.



Мазкур йўналиш талабалар учун транспорт қулайлигини ошириш, Чилонзор метросидаги йўловчи оқими юкламасини камайтириш ҳамда эрталабки тиғиз вақтда ушбу ҳудудларда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилмоқда.

custom img

Суюлтирилган газ таъминоти тизими ислоҳ қилинади

Янги тизимда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга газ хариди учун компенсация тўлаш, етказиб беришни рақамлаштириш ва тақсимотда шаффофликни ошириш режалаштирилган.

custom img

Энди Тошкентдан Паркентга 50 дақиқада етиб борасиз

Паркент–Тошкент йўналишида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди.

custom img

Тошкентнинг айрим ҳудудларида 7–11 сентябрь кунлари иссиқ сув ўчирилади

Иссиқлик таъминоти тизимини иситиш мавсумига тайёрлаш учун профилактика ишлари амалга оширилади.

custom img

Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилди

У ишлаётган бўлинма фаолияти эса тугатилди.

custom img

Ярим йилда 11,7 мингдан ортиқ шахс қамоқ жазосига ҳукм қилинган

Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинганлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22 фоизга ошган.

custom img

Бир фарзанд учун 752 млн сўм: отанинг даромадига қараб алимент ундирилди

Ота юқори миқдорда иш ҳақи олганига қарамай, алимент тўлаш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган.

custom img

Ғофуржон Мирзаев Маҳаллалар уюшмаси раиси этиб тайинланди

Шу муносабат билан у Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

custom img

“Участковой”ларга автомобилларга жарима белгилаш ваколати берилади

Ўзбекистонда профилактика инспекторларининг айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ваколатлари кенгайтирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"