Жаҳон

Индонезияда вулқон отилиши сабаб 8 та аэропорт ёпилди

Вулқон куллари тарқалиши оқибатида Жакарта ва Бали аэропортларида авиақатновлар чекланиб, айрим рейслар бекор қилинди.

Индонезияда вулқон отилиши сабаб 8 та аэропорт ёпилди

 

Индонезияда Анак Кракатау вулқонининг фаоллашиши оқибатида вулқон куллари тарқалиб, мамлакатдаги 8 та аэропорт фаолиятига чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда мамлакат Транспорт вазирлиги маълум қилди.

 

Хусусан, Жакарта яқинидаги Соэкарно-Ҳатта халқаро аэропорти ва Бали оролидаги Нгураҳ Раи халқаро аэропорти фаолиятида узилишлар кузатилмоқда. Айрим ҳудудларда рейслар кечиктирилган ёки бекор қилинган.

 

Анак Кракатау вулқони июль ойи бошидан буён фаол бўлиб, 4 сентябрь куни унинг фаоллиги сезиларли даражада кучайган. Вулқон отилиши натижасида ҳосил бўлган кул мамлакатнинг бир қатор ҳудудларига, жумладан, Жакарта ва унинг атрофидаги ҳудудларга тарқалган.

 

Расмийлар аҳолини вулқон кулларидан ҳимояланиш чораларини кўришга, ташқарига чиққанда ниқоб тақишга ҳамда уй ва хоналарнинг дераза, эшик ва шамоллатиш тешикларини ёпиқ сақлашга чақирган.

 

Шунингдек, вулқон фаоллиги сабаб масофавий таълимга ўтказилган айрим мактабларда бепул мактаб овқатларини етказиб бериш вақтинча тўхтатилиши маълум қилинган.

 

Ҳозирча вулқон отилиши оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Вазият тегишли хизматлар томонидан кузатиб борилмоқда.

custom img

Серҳат Қилич 51 ёшида вафот этди

У 5 сентябрь куни Истанбулнинг Кагитҳона туманидаги уйида ўлик ҳолда топилган.

custom img

Деҳлида талабалар яшайдиган бино қулаб, 6 киши ҳалок бўлди

Ҳодисага сабаб сифатида бинонинг ертўласида сув тўпланиши ва таъмирлаш ишлари кўрсатилган.

custom img

Трамп Ҳурмуз бўғози ва Ойни АҚШга тегишли деб атади

АҚШ президенти Truth Social’да Ҳурмуз бўғози суратини “Қўшма Штатларнинг янги ҳудуди”, Ойни эса “бизники” деган постларни эълон қилди.

custom img

“Росатом” Қозоғистонда янги АЭС қуради. Бу Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини кучайтирадими?

Молиявий қийинчиликлар фонида “Росатом” Қозоғистоннинг “Балхаш” АЭСини қуриш бўйича шартнома имзолади.

custom img

Трамп Путин ва Зеленский билан телефон орқали гаплашиши кутилмоқда

АҚШ маъмуриятининг Украина бўйича янги тинчлик пакети устида ишлаётгани айтилмоқда.

custom img

Майами халқаро аэропортида Boeing юк самолёти ҳалокатга учради: 5 киши ҳалок бўлди

Юк самолёти қўниш вақтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, автомобилларга урилган.

custom img

Лавров Германияни Россияга қарши “ҳақиқий уруш бошлаш”да айблади

Германиянинг Россия махсус хизматларини Лейпциг/Ҳалле аэропортидаги дрон ҳужумига алоқадорликда айблагани Лавровнинг танқидига сабаб бўлди.

custom img

Конго ДРда тўй маросимида ёнғин чиқиб, 22 киши ҳалок бўлди

Конго бош вазирининг ўринбосари ва ички ишлар вазири воқеа жойига ташриф буюрган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"