Жаҳон

Трамп Путин ва Зеленский билан телефон орқали гаплашиши кутилмоқда

АҚШ маъмуриятининг Украина бўйича янги тинчлик пакети устида ишлаётгани айтилмоқда.

Трамп Путин ва Зеленский билан телефон орқали гаплашиши кутилмоқда

 

АҚШ президенти Доналд Трамп 7 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилиши кутилмоқда.

 

Censor.NET ва бошқа манбаларга кўра, Трамп аввал Путин, кейин эса Зеленский билан суҳбатлашади. Қўнғироқлардан олдин унинг махсус вакили Стивен Виткофф ва куёви Жаред Кушнер Москвада ҳамда Киевда ўтказилган учрашувлар натижалари ҳақида президентга маълумот бериши кутилмоқда.

 

Аввалроқ Виткофф ва Кушнер Москвада Владимир Путин билан учрашиб, уч соатдан ортиқ музокара олиб боргани, кейинчалик эса Киевга бориб, Владимир Зеленский билан учрашгани хабар қилинган эди.

 

Шунингдек, АҚШ маъмурияти Украина бўйича янги тинчлик пакети устида ишлаётгани айтилмоқда. ОАВларда ушбу режага ўт очишни тўлиқ тўхтатиш, ҳудудий масалалар, Украинада сайлов ва референдум ўтказиш, мамлакатнинг блокларга қўшилмаслик мақомини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучлар сонини чеклаш ҳамда тинчлик шартномасини халқаро даражада мустаҳкамлаш каби эҳтимолий бандлар келтирилмоқда.

 

Бироқ мазкур бандларнинг Трампнинг янги тинчлик режасига расман киритилгани ҳозирча тасдиқланмаган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.