Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Кореядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев юртдошлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиқди.

Ўзбекистон Президенти Кореядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

Давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига келган Президент Шавкат Мирзиёевни Корея Республикасида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар самимий кутиб олди.

 

 

Давлат раҳбари юртдошлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиқди. Мулоқот чоғида Ўзбекистонда кечаётган янгиланишлар, ватандошларнинг орзу-интилишлари ҳамда ташриф доирасида бўлажак тадбирларнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.

 

 

Президент уларга иш ва ўқишида муваффақиятлар тилаб, Кореяда эгалланаётган замонавий билим, кўникма ва тажриба келгусида Ўзбекистон равнақи ва халқ фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирди.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

custom img

Хурмузда музокаралар тўхтаб қолди: нефть бозори яна хавотирда

Омон воситачилигида Хурмуз бўғозида денгиз қатновини тартибга солиш бўйича ўтказилиши режалаштирилган учрашув қолдирилди. Бу қарор минтақадаги кескинлик ва жаҳон энергетика бозоридаги хавотирларни яна кучайтирди.

custom img

Аҳоли мурожаатлари эътиборсиз қолдирилди: 151 нафар мансабдор ишдан бўшатилди

Бандлик, маҳалла, МИБ, соғлиқни сақлаш, прокуратура, ижтимоий ҳимоя ва энергетика соҳаларида мурожаатлар билан ишлашда энг кўп камчилик аниқланган.

custom img

Сеулда Ўзбекистон байроғи порламоқда: Lotte Tower икки давлат дўстлиги рамзига айланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи муносабати билан шаҳарнинг қатор нуфузли жойларида мамлакатимиз давлат рамзлари намоён этилмоқда.

custom img

Суд ишларига аралашув: мансабдорлар 5 йилгача қамалиши мумкин

Ўзбекистонда суд ишларига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"