Жаҳон

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Қўрғошин бўёқлар, косметика, зираворлар ва саноат ифлосланиши орқали инсон организмига тушиши мумкин.

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди



Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мамлакатларни аҳолини қўрғошин билан заҳарланишдан ҳимоя қилиш чораларини кучайтиришга чақирди. Ташкилот маълумотига кўра, қўрғошин таъсири ҳар йили дунё бўйлаб 3,5 миллиондан ортиқ ўлимга сабаб бўлиши тахмин қилинмоқда.


ЖССТ қўрғошин таъсирини кенг тарқалган, аммо олдини олиш мумкин бўлган соғлиқ учун хавф сифатида баҳолайди. Юз миллионлаб болалар ушбу заҳарли модда таъсири хавфи остида қолмоқда.


Қўрғошин манбалари қаторига бўёқлар, ошхона анжомлари, косметика маҳсулотлари, зираворлар, саноат ифлосланиши ва чиқиндиларни нотўғри бошқариш амалиётлари кириши мумкин. Ташкилотнинг таъкидлашича, қўрғошин таъсирининг хавфсиз даражаси мавжуд эмас. Ҳатто унинг нисбатан кам миқдори ҳам инсон саломатлигига қайтариб бўлмайдиган зарар етказиши мумкин.


ЖССТ бу ҳақда 18–24 октябрь кунлари ўтказиладиган Халқаро қўрғошин билан заҳарланишнинг олдини олиш ҳафталиги арафасида маълум қилди.


Ташкилотнинг қайд этишича, сўнгги ўн йилликларда бу борада муайян ютуқларга эришилган бўлсада, дунё мамлакатларининг ярмидан камроғида қўрғошин сақловчи бўёқларни чеклаш бўйича қонуний мажбурий чоралар жорий этилган. ЖССТ давлатларни қўрғошин таъсирининг олдини олиш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди.

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

АҚШ сенаторлари Украина президентига Starlink қамровини Россия ҳудудига 300 километрга кенгайтириш эвазига Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни тўхтатишни таклиф қилган.

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Пекин Фаластин масаласини XXI асрнинг энг катта тарихий адолатсизлиги деб атаб, можарони икки давлат ечими асосида ҳал этиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирди.

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси 2025 йил декабрида вақтинча тўхтатилган эди.

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

Отишмани 16 ёшли ўсмир содир этган.

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Зеленский билан музокара олиб бориш Путинга қараганда қийинроқ эканини билдирди.

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Зўравонликдан жабрланган болаларга мослаштирилган ва мувофиқлаштирилган ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Фаластинлик маҳбуслар жамияти болаларга нисбатан қийноқлар, очлик ва тиббий ёрдамдан маҳрум қилиш ҳолатлари кузатилаётганини билдирди.