Ўзбекистон

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда айрим ҳудудлар учун ажратилган ўринлар тез тўлиб қолаётгани юзасидан сенатор Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига сўров юборди. Унда ўринларни тақсимлаш мезонлари, талабгорлар учун тенг имкониятлар яратиш ва имтиҳонлар қамровини кенгайтириш масалаларига аниқлик киритиш сўралган.

 

Олий Мажлис Сенати аъзоси К. Турсунов Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори М. Каримовга сенатор сўрови билан мурожаат қилди.

 

Сўровга ижтимоий тармоқларда миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш айрим ҳудудларда жуда қисқа вақт ичида ёпилиб қолаётгани юзасидан билдирилган эътирозлар сабаб бўлган.

 

Сенатор ҳудудлар ва фанлар кесимида имтиҳон ўринлари қандай мезонлар асосида тақсимланиши ҳамда рўйхатдан ўтиш жараёнида бўш ўринлар ҳақидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш учун қандай техник ва ташкилий чоралар кўрилаётгани ҳақида тушунтириш сўраган.

 

Шунингдек, ўринларни белгилашда потенциал талабгорлар сонини ҳисобга олиш, бир ҳудуддаги ўринлар тўлиб, бошқа ҳудудларда бўш жойлар қолганида уларни талаб юқори бўлган ҳудудларга қайта тақсимлаш имконияти юзасидан ҳам саволлар қўйилган.

 

Бундан ташқари, қўшимча ўринлар ажратиш, қўшимча имтиҳонлар ташкил этиш ва имтиҳонлар қамровини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида асослантирилган жавоб бериш сўралган.

 

Қонунчиликда белгиланган тартибга кўра, сенатор сўровига ўн кун ичида жавоб берилиши лозим.

 

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.